- Журнал "Экономический Вестник Узбекистана" - https://evu.uz/uz -

Иқтисодий фаолиятнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари

 
     Ўзбекистон иқтисодиётида табиий бойликлар улкан аҳамиятга эга. Минерал-хомашё базаси маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб этиш, экспорт салоҳия­тини ошириш, янги иш ўринларини яратиш каби кўплаб омиллар билан чамбарчас боғлиқ. Шу жиҳатдан «Ўзбек геология қидирув» акциядорлик жамияти стратегик аҳамиятга эга корхоналардан бири сифатида ажралиб туради. Корхонанинг асосий вазифаси – республика ҳудудида гео­логия-қидирув ишларини амалга ошириш ва фойдали қазилма захираларини аниқлашдан иборат.
     Сўнгги йилларда Жамиятнинг иқтисодий кўрсаткичлари ижобий динамикани намоён этмоқда. Бу энг аввало қуйидаги асосий йўналишларнинг ривожланиши билан боғлиқ:
     ● Давлат буюртмалари. Улар асосан Ўзбекистон ҳудудидаги стратегик геология-қидирув лойиҳала­рига йўналтирилган.
     ● Хусусий сектор буюртмалари. Хусусий компаниялар учун хомашё ва ресурсларни излаш бўйича хизматлар кўрсатилмоқда.
     ● Халқаро лойиҳалар. Хорижий геология компаниялари билан ҳам­корликда амалга оширилаётган қўш­ма лойиҳалар.
     Молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда Компания янги ускуналар, геофизик қурилмалар ва ахборот технологияларини жорий этмоқда. Шу билан бирга, геологик маълумотларнинг электрон базаси яратилди ва рақамлаштириш жараёни бошланди.
 
«Ўзбек геология қидирув» АЖнинг истиқболлари
 
     Жамиятнинг келгусидаги ривожланиш йўналишлари анча кенг бўлиб, қуйидагилар устувор аҳамият касб этади:
     ● Рақамлаштириш. Геологик маъ­лумотларни рақамли форматга ўтказиш ва онлайн платформалар орқали маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш.
     ● Халқаро ҳамкорлик. Хорижий геология компаниялари билан қўш­ма лойиҳаларни амалга ошириш.
     ● Таълим ва кадрлар сиёсати. Олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда янги мутахассислар тайёрлаш.
     ● Металл тадқиқотлари. Олтин, мис, уран ва бошқа стратегик металларни аниқлашга қаратилган лойиҳа­ларни ривожлантириш.
     «Ўзбек геология қидирув» АЖ мам­лакатнинг минерал-хомашё са­лоҳиятини аниқлаш ва ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Жамиятнинг иқтисодий фаолияти нафақат ички эҳтиёжларни қондириш, балки Ўзбекистонни халқаро геология хизматлари бозорига олиб чиқишда ҳам катта аҳамиятга эга. Мавжуд муаммоларни ҳал этиш ва янги технологияларни жорий этиш орқали Жамият ўз иқтисодий самарадорлигини оширишга эришмоқда.
     «Ўзбек геология қидирув» акциядорлик жамияти молиявий ҳисо­ботни халқаро молиявий ҳисобот стандартлари – IFRS (МСФО) тизимига ўтказиш бўйича ислоҳотларни амалга оширмоқда. Молиявий кўрсаткичлар халқаро талабларга мос бўлиб, ҳар йили халқаро аудиторлик ташкилотлари – KPMG, PwC, EY томонидан ўтказиладиган ташқи аудит натижалари бўйича ижобий хулосалар олинмоқда.
     2024 йил декабр ойида S&P Global Ratings компанияси томонидан жамиятга «B-» даражасидаги кредит рейтинги берилди, бу эса унинг узоқ муддатли барқарор ривожланишини намоён этади.
     Жамиятда молиявий бошқарувда автоматлаштириш ва рақамлашти­риш жараёнлари муваффақиятли жорий этилди. Хусусан, бухгалтерия ҳисоби халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ «1С–Предприятие 8.3» дастурий маҳсулоти асосида амалга оширилмоқда. Бухгалтерия ва молия бўлими ходимлари ҳар йили IT ва молиявий таҳлил бўйича малака ошириш курсларида иштирок этишмоқда.
     Халқаро молиявий ҳисобот стандартларини амалиётга татбиқ этиш жараёнида IFRS, ACCA бўйича мутахассислар тайёрлаш, стажировкаларни йўлга қўйиш, халқаро геология ташкилотлари билан ҳамкорликда малака ошириш дастурлари амалга оширилмоқда.
     2025 йилги молиявий ҳисоботда жамият фаолиятига оид барқарор ривожланишни акс эттирувчи янги халқаро стандарт – IFRS S1 қўлла­нилади. 2026 йилда эса иқлим билан боғлиқ маълумотларни очиб берувчи IFRS S2 стандартини жорий этиш режалаштирилган. Бу стандартларни жорий этиш бўйича халқаро аудиторлик ташкилоти билан маслаҳат­лашув шартномаси имзоланган.
 
 
Руслан РАДЖАПОВ, Бошқарув раиси ўринбосари, молия, трансформация ва хусусийлаштириш
бўйича директор
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин. [1]