Katta intervyu

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи шаклланиши ва юксалишининг шонли йўли

3/2022

 
     Жорий йилнинг август ойида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи фаолият бошлаганига 25 йил тўлди. Ушбу муҳим сана олдидан «Бухоро НҚИЗ» МЧЖ директори Акбар ФАЗИЛОВ билан суҳбатлашдик. Суҳбат чоғида мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим ўрин тутувчи мазкур йирик корхонанинг чорак асрлик тарихига яна бир бор назар ташладик.
 
     – Акбар Алишерович, аввало, Сизни завод фаолиятининг тарихий санаси билан яна бир бор таб­риклаймиз. Йигирма беш йилни талаффуз қилиш осон, бу чорак аср, лекин шу давр ичида корхона учун ривожланиш ҳамда кўзланган мақсад ва натижаларга эришиш унчалик осон бўлмагандир? Келинг, завод иш бошлаганидан то ҳозирги кунгача бўлган даврдаги ривожланиш босқичлари ҳақида бироз сўзлашсак.
     – Ҳа, жорий йилнинг 22 август куни Бухоро НҚИЗ 25 ёшга тўлди. Бу йилларда завод оёққа турди ва юксалди, қийинчиликларни енгиб ўтди, мислсиз меҳнат натижалари ва улкан ютуқларнинг шонли йўлини босиб ўтди. Ушбу йўлни нолдан бошлаган ҳолда бугунги кунда биз замонавий бозорни ва, умуман, бутун мамлакат тарақ­қиётини уларсиз тасаввур қилиб бўлмайдиган корхо­налар қаторига кирганмиз.
     Корхона тарихи солномаси 1993 йилда Бухоро НҚИЗ­нинг қурилишидан бошланиб, 1997 йилда ишга туширилганидан очилади. Кейинчалик 1998 йилда ЭЛОУ-1 нефтни тузсизлантириш ва сувсизлантириш қурилмаси ва 2005 йилда ЭЛОУ-2 қурилмаси бунёд этилди. 2006 йилдан 2015 йилгача бўлган даврда, қадам-бақадам ISO 9001, AS/EN 9100, ISO 14001, ISO 50001, OHSAS 18001 халқаро стандартлари жорий этилди. 2007 йилда «ЭКО» дизель ёқилғиси ва углеводородли эритувчи, 2009 йилда эса Jet А-1 авиация ёқилғисини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. 25 йил давомида корхона кўплаб салмоқли режаларни ҳаётга татбиқ этишга муваффақ бўлди, шу билан бирга резервуарлар парки хажмини оширишга тўғри келди.
     2020 йилда газойлни гидротозалаш қурилмасидаги катализатор энг замонавий катализатор билан алмаштирилди. Натижада биз биринчи марта мамлакатимиз ичида Евро-4 ва Евро-5 стандартлари экологик тоифадаги дизель ёқилғисини, шунингдек, QuWatt-95 бренддаги юқори октанли автомобиль бензинини ишлаб чиқаришга му­ваффақ бўлдик. 2021 йилда Ўзбекистон ва Завод тарихида илк маротаба АИ-98 маркали юқори октанли автомобиль бензини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу йил Евро-6 синфидаги дизель ёқилғи­сини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Ушбу ишлаб чиқа­ришлар 2019-2025 йилларда заводни уч босқичли модернизация қилиш доирасида ишга туширилди.
     – Бугунги кунда заводнинг Ўзбекистон иқтисо­диёти ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳамда нефть, газ ва ёқилғи маҳсулотларига бўлган талабни қон­дириш чоралари ҳақида сўзлаб берсангиз. Корхонада неча турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилади?
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.