Innovatsion yechimlar

Илм-фан ривожи ва инновацион фаол ҳамкорлик – тараққиёт негизи

2/2022

 
     Илм-фан ривожи ҳар қандай давлатнинг барқарор рав­нақ топишида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади. Бу соҳадаги ютуқлар мамлакатга тараққиёт йўлидан бориш, жамият ҳаётининг барча жабҳасига ил­ғор ечимларни жорий этиш имконини беради. Зотан, Президентимиз фан ва маорифни ҳар томонлама ривожлантириш, ёшларни соҳага жалб этиш, жаҳоннинг ривожланган давлатлари билан инновацион фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш Янги Ўзбекистон олдида турган устувор вазифалар сифатида белгилагани бежиз эмас.
     Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 24 январь куни Парламентга йўллаган Мурожаатида қуйидаги фикр­ларни илгари сурган эди: «…биз Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга фақат жадал исло­ҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз. Бунинг учун, авваламбор, ташаббускор ис­ло­ҳотчи бўлиб майдонга чиқади­ган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялашимиз зарур».
     Мамлакатимизда миллий иқти­содиётнинг рақобатбардошлиги ва самарадорлигига эришиш, янги тар­моқларни яратиш ва аҳолининг турмуш даражасини ошириш билан боғ­лиқ муаммоларнинг илмий ечимини таъминлаш мақсадида фан ва технологияларни ривожлантиришнинг ус­тувор йўналишлари ишлаб чиқил­моқда. 2021 йил 29 октябрда эса Президент Шавкат Мирзиёев «Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғриси­да»ги фармонни имзолади.
     Ушбу концепциянинг мақсадли кўрсаткичлари илмий ташкилотларнинг илмий-инновацион фаолияти самарадорлигини баҳолашга, фанда ўзини ўзи бошқариш тизимини шакл­лантириш орқали давлат билан ил­мий ташкилотлар ўртасидаги ижтимоий шерикликни ривожлантиришга қаратилган миллий рейтинг тизимининг жорий этилишини, шунингдек, бу борадаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини назарда ту­тади.
     Илм-фанни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини яратиш учун замонавий лаборатория мажмуаларини ташкил этиш ва уларни халқаро GMP ва GLP стандартларига мос келадиган асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, илмий даражага эга бўлган кадрларни тайёрлашни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизимини яратиш режалаштирилган. Шунингдек, ҳудудларда илмий фаолият билан шуғулланувчи иқтидорли ёшларни кенг қўллаб-қувватлашга қаратилган «Академик мобиллик» дастури жорий этилди.
     ОКМК инновацион ишланмаларининг асосий манбалари, албатта, илмий-технологик марказлар ҳисоб­ланади. Улардан бири Чирчиқ шаҳ­ри­даги нодир металлар ва қаттиқ қо­тишмалар билан ишлашга ихтисослашган марказ бўлиб, у нодир ме­таллар асосида янги турдаги маҳ­сулотлар ишлаб чиқиладиган беш­та лаборатория ва тажриба-саноат цехига эга.
     Олмалиқ шаҳрида ОКМКнинг ҳар бир бўлинмасида ўз лабораториялари ҳамда тажриба бойитиш фабрикасига эга бўлган технологик марказ ишлаб турибди. Унинг асосий вазифаси фан ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш, янги технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишдан иборат. Марказ ҳозирда илмий ишланмаларни тижоратлаштиришни ва технологиялар трансферини ривожлантириш мақсадида трансформация қилинмоқда. Трансформация якунларига кўра, марказ тоғ-кон саноатини технологик ривожлантиришнинг пешқадамларидан ҳисобланган Финляндиянинг OUTOTEC компания­си аналогига айланади.
     Бундан ташқари комбинатда фао­лият кўрсатаётган фан ва инновациялар бўлими илмий муассасаларнинг комбинатнинг ишлаб чиқариш тузилмалари билан ўзаро яқин ҳам­корлигини таъминлаган ҳолда илм-фанни ОКМКнинг ишлаб чиқаришига интеграциялаш жараёнларида ўзига хос йўл бошловчи ҳисобланади.
 
 
Амир АБИДОВ,
инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш
техномаркази директори вазифасини бажарувчи
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.