Mutaxassis fikri

Инновацион изланишлар – юқори натижа гарови

3/2022

 
     Йилига 2,5 миллион тонна нефть ва газ конденсатини қайта ишлаш қув­ватига эга Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи юртимиздаги энг йирик, салоҳиятли корхоналардан ҳисобланади. Бу ерда замонавий илғор инновацион технологияларни татбиқ қилиш, янги материаллар, шу жумладан, янги катализаторларни ўрнатиш, эскирган ускуналарни алмаштириш орқали қайта ишлаш ва ишлаб чиқаришда юқори натижаларга эришилмоқда.
     Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида автомобиль бензинининг юқори октанли таркибий қисмини ишлаб чиқариш мақсадида каталитик риформинг қурилмасидан фойдаланилади. Қурилманинг технологик жараёнини самарали юритишда узлуксиз равишда айланиб турадиган, таркибида водород мавжуд бўл­ган газ (ВCГ) муҳим роль ўйнайди. Жараён хомашёси – оғир нафта қу­рилмага келиб тушганида ВCГ билан аралаш­тирилади ва бунинг натижасида ҳо­сил бўладиган ВCГ ис­сиқлик аралашмаси ва риформат (юқори октанли маҳсулот) ҳисобидан иккита ноёб ис­сиқлик алмаштиргич (Франциянинг «DELAUNAYETFILS» ком­панияси томонидан ишлаб чиқа­рилган 21E-01 А ва В позициядаги «Техас Минораси» сифатида машҳур бўлган вертикал кожухли-найчасимон иссиқлик алмаштиргич)да иситилади.
     Йигирма йил узлуксиз фойдаланиш натижасида 2017 йилга келиб табиий жараёнлар ҳисобидан ис­сиқлик алмаштиргичларда тиқилиб қолиш ҳолати кузатилди ва бу уларнинг ўтказувчанлиги пасайишига олиб келди. Оқибатда асосий технологик параметрлардан бири, хусусан, ВСГ айланиш жараёни бузилди, бу ишлаб чиқарилаётган риформатнинг сифати ва ҳажмига салбий таъсир кўрсатди.
     Агар 2003 йилда ўртача 79,3 м3/соат юкламада ВСГ сарфи ўртача 49000 нм3/соатни ташкил қилган бўлса, 2015 йилда ўртача 78 м3/соат юкламада ВСГ сарфи ўртача 24000 нмЗ/соатга етди. 2017 йилда эса бу кўрсаткич пасайишда давом этиб, ўзгармас юкламада 16000 нм3/соат даражасига тушиб қолди. Натижада ВСГнинг айланишини минимал йўл қўйиладиган даражаларда сақлаб туриш мақсадида қурилманинг юк­ламасини туширишга, шунингдек, риформат ишлаб чиқаришни, автобензин миқдорини камайтиришга тўғри келди.
     Бундан ташқари иссиқлик алмаш­тиргичлар ўтказиш қобилияти­нинг пасайиши туфайли хомашёни иситиш харажатлари сезиларли даражада ошди. Чунончи, 2003 йилда 21F01 пе­чига бериладиган ёқилғи га­зининг сарфи 2000 нм3/соатни ташкил қил­ган бўлса, 2018 йилда мазкур кўрсаткич 3000 нм3/соатга кўтарилди.
 
 
Ҳамидилло МИРЗАЖОНОВ,
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи бош механиги
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.