Ijtimoiy qo’llab-quvvatlash

Инсон ва унинг қадр-қиммати – ҳамиша устун

2/2022

 
     Мамлакатимизда аҳо­лини ижтимоий ҳи­моя қилиш­нинг янги тизими жорий этилиши пировард натижада инсон қадрини улуғлаш, ҳар бир фуқаронинг конс­титуциявий ҳу­қуқ ва манфаатларини том маънода кафолатлашда муҳим омил бўлмоқда. Хусусан, Олмалиқ кон-металлургия комбинатида ҳам айни йўналишда аниқ мақсадли чора-тадбирлар рўёбга чиқарилаётгани ҳар бир ишчи-ходимнинг бугунги кундан рози бўлиб, фаровон ҳаёт кечиришини таъмин­ламоқда.
     Айтиш ўринлики, Президентимизнинг ўтган йилда икки маротаба (29 июль ва 22 декабрь кунлари) комбинатимизга ташриф буюриши иқтисодий самарадорликни оширишга қаратилган қатор лойиҳа ва режаларнинг муваффақиятли амалиётга йўналтириш баробарида ишчи-ходимларнинг ижтимоий ҳимояси қамровини янада ошириш соҳасида ҳам устувор вазифаларни белгилаб олишимизга туртки берди.
     Олмалиқ кон-металлургия комбинати ходимлари касаба уюшмаси 48 минг 210 нафар аъзога эга бўлиб, ўз фаолиятини 41 та бошланғич ташкилоти орқали юритиб келмоқда.
     Ишчи-ходимларнинг ижтимоий ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ҳа­қида сўз борар экан, аввало, жамоа шартномасига тўхталиш жоиздир. «Олмалиқ КМК» АЖнинг 2020-2022 йиллар учун тузилган жамоа шартномаси иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги меҳнат, ижтимоий-иқтисо­дий, касбий ва ташкилий муносабатларни тартибга солишда тарафларнинг тенг ҳуқуқлилиги, аниқ молиявий ва ишлаб чиқариш имкониятлари асосида бажарилиши устидан жавобгарлик чораларини белгилайди. Комбинат маъмурияти томонидан ушбу ҳужжатда иш ва дам олиш вақтлари, меҳнатга ҳақ тўлаш, кафолатли ва компенсация тўловлари борасида имтиёзлар кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, хавфсиз иш шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қатор чора-тадбирлар ҳа­ётга татбиқ этилмоқда. Иш жойларида чангланиш, газлар билан ифлосланишнинг олдини олиш, меъё­рий ҳарорат режими ва ёритилиш даражасини йўлга қўйиш, бунинг учун аспирация, вентиляция ва газ тозалайдиган ускуналарнинг тегиш­лича ишлашини таъминлаш шулар жумласидандир. Комбинатнинг бўлинмаларидаги олтмишга яқин ишчилар ошхоналари ва ювиниш хоналари замон талаблари даражасида қайта таъмирлангани ҳам эътиборга молик. Бундан ташқари жамоа шартномасида кўрсатилган рўйхат бўйича меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга тегишли рационлар асосида овқат­ланишлар ташкил этилган. Шунингдек, комбинатда умумий ва касбий касалликларнинг олдини олиш мақсадида зарарли иш шароитларида меҳнат қилаётганлар даволаш-профилактик озиқ-овқатлари ва сут маҳ­сулотлари, махсус кийим ва пойабзал ҳамда шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган.
     Комбинат бўлинмаларида меҳнат муҳофазаси бўйича тарғибот ишларини ва ходимлар касб маҳоратини кучайтириш мақсадида «Ўз касбининг моҳир устаси», «Йилнинг меҳ­натни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши мутахассиси» кўрик-танловлари ҳар йили ўтказиб келинаётгани ҳам мақсадга мувофиқ, албатта.
     Комбинатда меҳнат қилаётган барча ходимлар Олмалиқ шаҳар санитария-эпидемиология осойишталик маркази ва касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда меҳнат шартномаси тузиш вақтида дастлабки тарзда ва меҳнат фаолияти давомида вақти-вақти мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиб келинмоқда. Ўтган йили 29 минг 699 нафар ходим (улардан 5 минг 124 нафари хотин-қизлар) бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, саломатлигини тиклашлари учун яқиндан кўмаклашилди. 7 минг 650 нафар ишчи-ходим, пенсионерлар ва 226 нафар «диабет» касаллиги билан диспансер ҳисобида турган ходимларга моддий ёрдам ажратилди.
     Қайд этиш керакки, комбинат томонидан бу сингари ижтимоий акцияларнинг изчиллик касб этиши «Инсон қадри ҳамма нарсадан ус­тун» деган эзгу ғоянинг амалий исботини топишида ҳал қилувчи ўрин тутмоқда. Мисол учун, «Касаба уюшмаси – хотин-қизларга» ижтимоий акцияси доирасида 110 нафар бола парвариши таътилида бўлган оналарга моддий ёрдам кўрсатилди. «Касаба уюшмаси – болаларга» акцияси доирасида эса кўп болали, ногирон фарзанди бор ишчи-ходимларнинг 300 нафар фарзандлари учун ўқув қуроллари харид қилиш харажатлари қоплаб берилган бўлса, «Касаба уюшмаси – фахрийларга» номи остида Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти қат­нашчилари, байналмилал-жангчилар, Чернобиль фожиаси қатнашчиларига Наврўз байрами, Хотира ва қадрлаш куни, Кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни, Мустақиллик куни, Рўза ва Қурбон ҳайитлари, Янги йил байрами муносабати билан озиқ-овқат жамланмалари манзилли ёрдам тариқасида хонадонларига етказилди.
 
 
 
Абдурашид ҲАЙДАРОВ,
«Олмалиқ КМК»АЖ ходимлари касаба уюшмаси раиси
 
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.