Ijtimoiy rivojlanish dasturi

Ижтимоий ва фидокорона меҳнат инсон қадрини улуғлашдек эзгу мақсадга қаратилган

3/2022

 
     Бугун юртимизда қайси со­ҳага назар солмайлик, инсон қадрини улуғлаш, унинг манфаатларини муносиб ҳимоя қилиш йўлида сезиларли ишлар олиб борилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Зотан, Янги Ўзбекистоннинг тарақ­қиёт стратегиясида бош мезон этиб белгиланган «Инсон қадри учун» деган тамойил ҳар бир фуқаронинг ҳаётда ва жамиятда ўз ўрнини топиши, ислоҳотлардан, ўзгаришлардан розилик ҳисси билан яшаши, сало­ҳияти, лаёқати ва меҳнатига яраша фаровон турмуш кечиришини таъминлашга хизмат қилмоқда.
     Ҳар бир фуқаронинг меҳнат, ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларини кафолатлаш ҳақида сўз борганда, та­биийки, касаба уюшмалари фаолияти ҳамда иштирокига тўхталмасликнинг иложи йўқ. Корхона ва ташки­лотлардаги ишчи-хизматчиларга қу­лай меҳнат шароити яратиш ҳамда меҳ­нат муҳофазаси талабларининг тўлақонли амалга оширилиши ус­ти­дан жамоатчилик назоратини ўрнатишда ушбу тузилма ҳал қилувчи роль ўйнаши барчамизга яхши маълум.
     Уч ярим мингдан зиёд ходим меҳ­нат қилаётган Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ҳам маъмурият ва касаба уюшма қўмитасининг самарали ижтимоий шерикликни йўлга қўйиши нафақат ишчи-хизматчиларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш борасида, балки ишлаб чиқариш кўрсаткичлари бар­қарор ўсиб боришида ҳам муҳим ўрин тутмоқда. Чунки ҳар қандай корхона фаолиятининг самарадорлиги унда ишлаётган ходимлар кайфиятига, мақсад-муддаосига чамбарчас боғлиқ. Агар жамоанинг ҳар бир аъзоси меҳнат ҳуқуқлари поймол қилинмай, аксинча, ижтимоий-иқти­содий манфаатдорлиги ошиб бораётганини, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни, рағбатни ҳис этса, унинг иш унумдорлиги ҳам шунга яраша юқорилашда давом этади.
     Шу маънода Бухоро НҚИЗда ҳам ички ва ташқи бозорда харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўр­саткичлари йил сайин ошиб, мамлакат иқтисодиёти ривожига салмоқли улуш қўшиб бориши замирида ишчи-хизматчиларимизнинг шижоатли меҳ­нати ва иштиёқи, интилиши мужассам.
     Дарҳақиқат, Бухоро НҚИЗда меҳ­наткашларнинг ижтимоий-иқтисо­дий манфаатлари ва меҳнат соҳа­сидаги ҳуқуқлари иш берувчи ҳамда касаба уюшма қўмитаси ижтимоий шериклигида мустаҳкам ҳимояга олинган. Ходимлар даромадларини ошириш, уларга қўшимча меҳнат таътиллари бериш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, саломатликларини мустаҳкамлаш масалалари доимий эътиборда бўлиб, фаол ходимларни рағбатлантириб бориш ҳам намунали ташкил этилган.
     Ижтимоий шериклик асосида олиб борилган ишлар натижасида сўнгги йилларда ходимларнинг ойлик маошлари изчил ўсиб бормоқда ва ҳозирга қадар бирор марта ҳам иш ҳақини кечиктириш ҳолатларига йўл қўйилмади. Шу билан бирга заводда иш ўринларининг барқарор­лиги доимий равишда таъминланиб келинмоқда.
     Корхонада ишчи-ходимлар ҳар йили тегишли тартибда тиббий кў­рикдан ўтказилиб, шифокор хулосасига кўра саломатлигини тиклаш ва даволанишга эҳтиёжи бўлганларга зарурий ёрдамларни кўрсатиш одат тусини олган. Бундан ташқари кўп минг кишилик жамоанинг ҳар бир аъзоси икки йилда бир марта юртимизнинг исталган сиҳатгоҳида (Ўзбекистондаги барча сиҳатгоҳлар билан шартномамиз бор) дам олиши учун шароит яратиб берилади.
Заводда ишчи-ходимлари махсус кийим-бош, шахсий гигиена воситалари, бепул транспорт ва ҳаттоки бепул сут-қатиқ маҳсулотлари билан ҳам таъминланганини айтиш ўтиш ўринлидир.
     Яна бир эътиборли жиҳат шундаки, завод жамоасидаги умумкайфиятни, меҳнат муносабатларида мавжуд муаммо ёки кун тартибига чиқ­қан масалаларни ўрганиб бориш мақ­садида ҳар бир цехга ташриф бую­риб, ишчи-ходимлар билан юзма-юз мулоқотлар олиб борамиз. Ойлик маошни вақтида олишяптими? Берилаётган маош уларни қониқти­ра­ди­ми? Иш фаолиятида қандай муаммоларга дуч келишмоқда? Мана шу са­воллар атрофида ўрганишларимиз натижаси ўлароқ завод маъ­муриятига ўз таклиф ва талабларимизни киритамиз. Бунда Ўзбекистон ёшлар ит­тифоқи Бухоро НҚИЗ бош­ланғич ташкилоти ҳамда хотин-қиз­лар қў­митаси бизга яқиндан кўмак бериш­моқда.
 
 
Баҳодир КАРИМОВ,
Бухоро НҚИЗ касаба уюшма қўмитаси раиси

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.