Mutaxassis fikri

Кадрлар сиёсати – муваффақият гарови

3/2022

 
     Саҳифамиз меҳмони – Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи жамоаси билан ишлаш фаолиятида ўзига хос тажриба йўлини босиб ўтган, корхона ходимларининг аксариятини кўп йиллардан буён яқиндан биладиган инсон – Бухоро НҚИЗ Кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўлими бошлиғи Гулхумор МИРЗАЖОНОВАнинг фикрига кўра корхона муваффақиятининг гарови айнан ходимлар, ёшлар билан ишлаш самарадорлигига, юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга бевосита боғлиқ.
     Ушбу суҳбатда нефтни қайта ишлаш заводининг кадрлар сиёсати ҳақида сўз боради.
 
     – Маълумки, кадрлар тайёрлаш масаласида кўп ҳолларда ил­ғор хориж тажрибаларидан фойдаланилади. Завод кадрлар сиёсатининг асосий йўналишлари ва унинг самарадорлиги ҳақида ба­тафсилроқ сўзлаб берсангиз.
     – Бизнинг вазифамиз заводнинг барча таркибий бўлинмаларини малакали кадрлар билан таъминлашдан иборат. Ушбу мақсадга эришиш учун биз учта асосий йўналишда ишла­моқдамиз. Ишга қабул қилинган янги ходим, биринчи навбатда, меҳ­натни муҳо­фаза қилиш ва хавфсизлик техникаси, газ ва электр хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги ва саноат хавфсизлиги асослари бўйича бирламчи билимларни олади, шунингдек, завод ва асосий ишлаб чи­қариш жараёнлари ҳақида умумий тасаввурга эга бўлади. Ходим томонидан олинган билимлар амалиёт билан мустаҳкамла­нади, амалда ишлаб чиқаришга иш ҳақи сақланиб қолинган ҳолда 4 ҳаф­та мобайнида ўқитилади. Фақат амалий фаолият билан бирга олиб борилган ўқув курси ниҳоясига етказилиб, махсус им­тиҳонлар топширилгач, цехда иш жойини эгаллаб, ходимлар жамоасига қўшилган ҳолда тўлақонли ишлаб чиқариш жараёнига киришади.
     Кейинги босқич – бу ўз мутахассислиги бўйича мустақил ишларга тайёрлаш. Бунинг учун ўз ихтисослиги бўйича стажёр ва мураббий сифатида чуқур ўқитадиган, профессионал тажриба ва билимлари билан ўртоқлашадиган малакали мутахассислар, ишлаб чиқариш усталари, бошлиқлар ва бошлиқ ўринбосарлари, муҳандислик-техник ходимлар жалб этилади.
     Тор касбий тайёргарликдан таш­қари биз мамлакат Президентининг янги фармонлари, меҳнатни муҳо­фаза қилиш тўғрисидаги қонунлар ва қоидалардаги ўзгаришларнинг ижроси доирасида завод ходимларини ўқитиш ва қайта тайёрлашнинг бошқа йўналишларини амалиётда қўллаяпмиз. Ушбу семинарларда на­фақат ишчи-ходимлар, балки корхонанинг раҳбар бўғини ҳам янги билимларга эга бўлади. Масалан, ҳар бир раҳбар Саноат хавфсизлиги қў­митасида тайёргарлик ва аттеста­циядан ўтиб, у ерда шаҳодатнома олиши шарт.
     Ёш авлод – олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари билан ишлаш ҳам завод учун муҳим ҳисобланади. Биз асосан И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиали билан ҳамкорлик қи­ламиз. Битирувчилар бизда стажировка ўташади. Эрталабдан ёшлар ўқитувчилар билан бирга онлайн шуғулланиб, ўз мутахассисликлари бўйича назарий билимларга эга бўлишади, тушликдан сўнг улар биздаги ишлаб чиқаришга боришади, цех­лар бўйлаб тарқалишиб, олинган билимларни амалиётда қўллашади. Ўқитиш-стажировканинг бундай фор­мати улар учун йилида икки марта ташкил этилади. Шунингдек, Тошкент кимё-технология институтининг нефть ва газ факультети билан 20 йилдан буён, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг нефть ва газ факультети билан, мана, иккинчи йилдирки (унгача эса назорат-ўлчов асбоблари ва автоматика факультети билан бирга ишлаганмиз), ҳамкорлик қилиб кел­моқдамиз.
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.