Islohotlar samarasi

Маҳаллийлаштириш дастури – иқтисодий самарадорлик омили

2/2022

 
     Экспортбоп ва импорт ўрнини босадиган, рақобатбар­дош, замонавий истеъмол бозори талабларига жавоб берадиган маҳсу­лотлар ишлаб чи­қаришни ривожлантириш, шу орқали катта миқдор­даги валютани тежаш, маҳаллий хомашё ва минерал ресурслардан фойдаланишда инновацион ёндашувларни кенг татбиқ этиш мамлакатимиз саноат корхоналари олдида турган устувор вазифалар қаторига киради. Бугунги кунда йирик саноат корхоналаридан бири бўлган «Олма­лиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятида ҳам бу борада кенг қамровли ишлар изчил амал­га оширилмоқда.
     «Олмалиқ КМК»да ишлаб чиқа­ришни маҳаллийлаштириш асосан икки йўналишда олиб борилмоқда:
     ● корхонада мавжуд ва янги қув­ватларда импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
     ● маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари билан кооперация алоқа­ларини кенгайтириш.
     Маҳаллийлаштириш дастури дои­расида Олмалик КМКда ўтган 2021 йилда 87 лойиҳа бўйича 161,4 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқа­риш белгиланган эди. Амалда эса ана шу 87 лойиҳа асосида 217,2 млрд. сўмлик маҳсулот бозорга чиқарилди ва режа 134,5 фоизга бажарилди.
     Олмалиқ кон-металлургия комбинатида маҳаллийлаштириш Дастури ижроси ҳақида сўз борганда, энг аввало, Марказий таъмирлаш механика заводи» фаолиятига тўхталиб ўтиш жоиз. Бинобарин, заводда юқо­ридаги Дастур доирасида 2018-2021 йиллар мобайнида жами 93 та янги маҳсулот турлари ўзлаш­тирилди.
     Маълумки, комбинат ишлаб чи­қариш қувватларининг ошиши эвазига таркибий бўлинмалардаги технологик ускуналарга зарур бўладиган эҳтиёт қисмларга ҳам талаб ортиб бормоқда. Ана шу талаб ва эҳ­тиёжни қондириш мақсадида «Марказий таъмирлаш механика заводи» таркибидаги механик-йиғув цехи майдони кенгайтирилди. Хориждан босқичма-босқич келтирилаётган замонавий ускуналар ёрдамида бу ерда асосан катта ҳажмдаги эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариляпти.
     Механик-йиғув цехида айни пайт­га келиб технологик ишлаб чи­қариш жараёнида муҳим аҳамият касб этувчи шестерналар, вал-шес­терналар, насосларнинг турли ғил­дираклари тайёрланмоқда. Бундан ташқари, Комбинатнинг саноат темирйўл транспорт бошқармасининг эҳтиёт қисмлари ҳам таъмирланади.
     «Олмалиқ КМК» АЖ «Марказий таъмирлаш механика заводи»нинг тарихи ишлаб чиқариш қуввати йилига 1180 тонна поковка, 1280 тонна миқдорида металл қурилмаларини тайёрлаш ҳамда 3650 тонна тайёрла­малар ишлаб чиқаришга мўлжалланган темирчилик ва қозон-пайванд­лаш цехлари фойдаланишга топширилиши билан бошланади.
     Завод қурилмалар, жиҳоз ва ус­куналар, автотранспортлар ва махсус техникаларнинг эҳтиёт қисмларини, деталларни механик ишлов берган ҳолда тиклаш, пўлат, чўян ва рангли қуймаларни тайёрлаш, пайвандланган металл конструкция (қурилма)ларни ва ностандарт ускуналарни тайёрлаш, электр шлакли қуйиш қўй­маларини қуйиш, тоғ-кончилик қу­рилма (жиҳоз)ларини ишлаб чиқа­риш, резина-техника маҳсулотларини гуммирлаш, тошли (жинсли) қуйиш, кон-металлургия комбинатининг эҳтиёжлари учун бошқа вазифаларни бажариш мақсадларида ташкил этилган.
     «Олмалиқ КМК» АЖнинг деярли барча бўлинмалари буюртмаларини тайёрлайдиган ва том маънодаги комбинатнинг муҳим бўғинига айланган Марказий таъмирлаш механика заводида айнан маҳаллийлаш­тириш Дастури асосида ўтган йили 41 лойиҳа доирасида 144,5 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилгани алоҳида эътирофга молик.
Умуман олганда маҳаллийлаш­тириш Дастурини изчил амалиётга татбиқ этишда «Олмалиқ КМК» АЖнинг фаолияти ва тажрибаси ибратга лойиқ. Буни жорий йилда ушбу йўналишда белгиланган вазифа ва лойиҳалар кўлами ҳам тасдиқлайди.
     Таъкидлаш ўринлики, Президентимизнинг шу йил 24 январдаги «Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2022 йилда «Олмалиқ КМК» АЖда 97 ло­йиҳа доирасида 208,7 млрд. сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулот­ларни ишлаб чиқариш кўзда тутил­моқда.
     Хусусан, жорий йилнинг биринчи чорагида маҳаллийлаштириш Дастурида режалаштирилган 75 лойиҳа бўйича ҳажми 45 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши белгиланган бўлса, амалда бу рақам 59,6 млрд. сўмга етди. Бошқача айтганда, ишлаб чиқариш ҳажми режага нисбатан 132,5 фоизга ошди. Жумладан, юқорида келтирганимиз – «Марказий таъмирлаш механика заводи»да 36,5 млрд. сўмлик, шунингдек, «Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси»да 9,6 млрд. сўмлик, «Рух заводи»да 13,5 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.
     Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, маҳаллийлаштириш Дастурига мувофиқ 21 та янги турдаги лойихалар бўйича 25,2 млрд. сўмлик маҳ­сулотлар ишлаб чиқариш бошланди, жумладан, қаттиқ қотишмали маҳсу­лотлар – парма ва фрезалар, руда майдалаш тегирмони зирҳ қопла­маси, юқори ҳароратга чидамли керамик маҳсулотлар, вольфрам ан­гидриди, янчиш ускунаси зирхлари, қуйма маҳсулотлар шулар жумласидандир.
 
 
Сергей ЛАРИОНОВ,
вақтинчалик бош ишлаб чиқариш муҳандиси ўринбосари
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.