Tarmoq rivojlanishi

Мис саноати ОКМКнинг фахри

2/2022

 
     Мис эритиш ишлаб чиқариши Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг ҳақли равишда иқтисодий ривожини таъминловчи муҳим қувватларидан бири дейиш мумкин. Аслида Ер юзида мис конлари яккам-дуккам учраши боис мис саноати ривожланган мамлакатлар бармоқ билан санарлидир. Ўзбекистон эса ушбу давлатлар қаторига киради. Хусусан, «Қалмоққир» дунёдаги энг йирик мис конларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимиз мис захиралари нафақат саноатнинг ушбу камёб секторини ривожлантириш ва мис маҳсулотларига бўлган ички эҳтиёжни қондириш, балки уни чет элга етказиб бериш имконини ҳам беради.
     Олмалиқ кон-металлургия комбинати мис бойитиш фабрикаси директори Равшан Мирзобекович СИДИҚОВ билан суҳбатимиз айни мавзуда ­бўлди.
 
     – Мис бойитиш фабрикаларининг ОКМК ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида сўзлашдан олдин, даставвал, уларининг ўзига хослиги ҳақида тўхталиб ўтсак.
     – Мис фабрикаси Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг мис рудасини қайта ишлаш занжиридаги энг муҳим бўғинларидан бири ҳи­собланади. Айнан шу ерда бир неча ўзига хос мураккаб изчил операция­лар ёрдамида мис минералларини йўлдош қимматбаҳо металлар (олтин, кумуш, молибден, целен, теллур ва ҳ.к.) билан бирга кераксиз жинсидан мис ва молибден концентратларига ажратиш жараёни кечади.
     – ОКМК иккита мис бойитиш фабрикасига эга, учинчиси ҳам қурилаётганидан хабаримиз бор. МБФ-3 қурилиш ишларининг бориши ҳақида сўзлаб берсангиз? Давлатимиз раҳбари ушбу фабрикага ташриф буюрганида асосан қайси масалаларга алоҳида эътибор қаратди?
     – 3-мис бойитиш фабрикаси (МБФ-3) қурилиши лойиҳасининг қиймати 2 млрд. доллардан ортиқ маблағни ташкил қилади. Фабрикани лойиҳалашти­ришда Италиянинг «Wood» компанияси иштирок этмоқ­да, лойиҳани техник баҳолаш ва қа­бул қилишга Британиянинг «Technip Energies» компанияси жалб этилган. Бугунги кунга келиб дирекция биноси ва қу­рувчи­лар шаҳарчаси фойдаланишга топширилган. Эътиборлиси, қу­рилиш харажатларини камайтириш мақсадида фабрика ёнида ме­таллконструкция заводи қурилмоқда. Янги фабрика таркибида руда омборлари, майдалаш, янчиш ва флотация корпуслари, гидрометаллургия цехи, таъмирлаш устахоналари, чи­қинди­лар билан ишлаш цехи ва бош­қа объектлар фаолият кўрсатади. Иш жараёнлари инсон омилини камайтириш, маҳ­сулот сифатини ошириш ва меҳнат хавфсизлигини таъмин­лашга қара­тилган энг янги асбоб-ус­куналарда амалга оширилади. Ушбу фабрикани 2023 йил охирига қадар ишга тушириш мақсадида қуриш ишлари жадал суръатда олиб борил­моқда. Маълумки, қу­рилиш ишлари бошланганидан буён ўтган қисқа вақт ичида мамлакат раҳ­бари МБФ-3 қурилиши майдонига икки бор таш­риф буюрди. Шавкат Мирзиёев ўз чиқишларида ҳа­миша «Комбинатни албатта, зўр қи­ламиз. Лекин аввало, одамлар рози бўлиши керак. Уйи яхши, суви чучук, электри ўч­майдиган, иши даромадли бўлиши лозим», дейди. Иш фаолиятимизни самарали ташкил этишда давлатимиз раҳбари илгари сурган айни шу вазифаларга устувор ёндашмоқдамиз.
– Айтингчи, ОКМК учун 3-мис бойитиш фабрикаси (МБФ)ни қу­риш зарурати нимада эди? У мавжуд фабрикалардан нимаси билан фарқ қилади? Албатта, мис фаб­рикаларини барпо этиш тарихини, шунингдек, улар ривожланишининг энг муҳим босқичларини ҳам билишни истардик.
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.