Rivojlanish istiqbollari

ОКМК транспорт хизмати: замонавийлик, қулайлик ва натижадорлик

2/2022

 
     Транспорт хизмати ишлаб чиқаришда энг муҳим бў­ғинлардан бири бўлиб, ­бусиз саноат корхонаси, айниқса, Олмалиқ кон-металлургия комбинати каби гигант қув­ватларнинг фаолияти самарадорлигини тасаввур қилиб бўл­майди.
     Мазкур комбинатнинг транспорт хизмати Темир йўл транспорти ва логистика бўлими (ТЙТЛБ), Автомобиль транспорти ва логистика бўлими (АТЛБ), Технологик транспорт бош­қармаси (ТТБ), Автомобиль транс­порти бошқармаси (АТБ), Саноат темир йўл транспорти бошқар­маси (СТЙБ)дан иборат бўлиб, уларнинг таркибий бўлинмалари нафақат Ол­малиқ шаҳрида, балки мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жойлашган. Тизимда 6 ярим мингдан зиёд ходим ишлайди.
     Йил сайин комбинат ривожланиб, «Ёшлик-1 конини ўзлаштириш», «Олмалиқ КМК» АЖнинг асосий ишлаб чиқариш қувватларини реконст­рукция қилиш ва барқарорлашти­риш дастури» каби йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ўз навбатида ишлаб чиқариш ҳажми ошмоқда, бўлинмаларда модернизациялаш ишлари олиб борил­моқда, автомобиль ва темир йўл та­шувлари ҳажми ошаяпти. Шунга кўра «Олмалиқ КМК» АЖда транспорт ва логистика хизматини такомиллаштириш, ходимлар ва ишлаб чиқариш жа­раёнини самарали бош­қариш, шу­нингдек, Автомобиль транс­порти бош­қармаси (АТБ) фаолияти самарадорлигини ошириш учун биринчи галдаги вазифаларни ҳал қи­лиш бўйича чора-тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилди. Ва ташкилий тузилма, ушбу бўлинма ва, умуман, комбинат транспорт хизматининг штат жадвали қай­та кўриб чи­қилди.
     Чунончи, транспорт тизимини ривожлантириш, ходимларни самарали бошқариш мақсадида АТБ таркиби иккита бошқармага бўлинди – Автомобиль транспорти бошқармаси ва Технологик транспорт бошқарма­си. Ўз навбатида Автомобиль транс­порти бошқармаси таркибидан умумий фойдаланиладиган транс­порт­лар – енгил автомобиллар парки, автобуслар, кранлар ва автоминоралар, махсус транспорт воситалари ҳамда йўл қурилиши техникалари жой олди. Технологик транспорт бош­қармаси тасарруфига эса «­БелАЗ» оғир юкли самосваллари, суғо­риш техникаси, гусеницали ва ғилди­ракли бульдозерлар, автогрейдерлар, олд юклагичлар ва ҳоказолар киритилди.
     Транспорт бўлинмалари фаолият кўрсатган йиллар мобайнида нафа­қат транспортларнинг таркиби ўзгарди, балки уларнинг сони ҳам тўлдирилди. 2020-2022 йилларда транспорт хизмати парки янги МП 2 У тортиш агрегатлари, БелАЗ-75307, 2 ВС 115 самосваллари ва бошқа махсус техника билан тўлдирилди.
     Янги техниканинг фойдаланишга топширилиши билан қуйидаги янги объектлар қурилмоқда: Чодак кон бош­қармасининг юк тушириш ва ор­тиш базаси, пикет 97 бирлашган чи­қинди тўплаш омбори Мис бойитиш фабрикасигача кириш йўли қурили­ши, «Пост», «Развязка» станцияларининг икки йўлли перегони, «Ёшлик» станцияси, 3-Мис бойитиш фабрикасига шохобча йўллар ва «Свинцовая» станциясида ёқилғи-мойлаш материаллари мажмуасига эга бўлган вагонларни таъмирлаш участкаси ва бошқалар.
     Ўзбекистон Республикаси ­Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони асосида «Рақамли ОКМК-2030» концепцияси тасдиқланди. Улар асосида комбинат таркибий транспорт бўлинмаларининг ҳар бирида ишлаб чиқа­риш ва логистикани мувофиқлаш­тириш хизматлари ташкил этилди. У ерда онлайн режимида логистика, технологик ва хўжалик юклар ташувларини назорат қилиш ва мувофиқ­лаштириш ишлари олиб борилади ва бу билан қуйидаги асосий кўрсаткичлар назорат қилинади:
     ● ҳаракатдаги таркибдан самарали фойдаланиш;
     ● йўналишлардан четга чиқиш;
     ● ёқилғи сарфи;
     ● таъмирлаш ишларини ҳисобга олиш ва режалаштириш;
     ● транспорт логистикаси ва автотранспортни бошқариш;
     ● прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини назорат қилиш;
     ● GPS воситалари бўйича тезлик режимларини назорат қилиш, ОКМКнинг барча транспорт воситалари жиҳозланган асбоб-ускуналар мониторингини амалга ошириш.
     Шунингдек, «Рақамли ОКМК – 2030» концепцияси доирасида темир йўл ва автомобиль транспорти со­ҳасида ахборот тизимларини жорий этиш бўйича бажарилди. Жумладан:
     ● Wialon Local ахборот тизими (GPS-мониторинг), у қуйидагиларни таъминлайди: ҳаракатдаги таркиб ва техника паркининг жойлашган ери, йўналиши ва ҳаракатланиш тезлигини назорат қилиш; ёнилғини қуйиш, сарфлаш ва тўкиш жараёни, ҳара­катланиш йўналишининг мониторингини амалга ошириш; техниканинг амалда босган масофасини ҳисобга олиш;
     ● Мис рудасини карьерлардан Мис бойитиш фабрикасига ташиш, асбоб-ускуналар, хусусан, самосваллар ва темир йўл транспортининг бекор туришини ҳисобга олиш жараёнини визуаллаштириш имкония­ти билан мис рудасининг карьерлардан мис бойитиш фабрикасига (Mirror-1) етказиб берилишини оптималлаштириш ахборот тизими;
     ● Ишлаб чиқариш хусусидаги тезкор қарорларни қабул қилиш учун ОКМКга темир йўл транспортида («Ўзбекистон темир йўллари» АЖ) «Оҳангарон» станциясидан келадиган юкларнинг реал мониторингини амалга оширувчи «Экспресс-юк» ахборот тизими;
     ● TIS ахборот тизимлари (Темир йўл ва автотранспорт мониторинги) – бу темир йўл ва автомобиль транс­порти ва бошқа йўл-қурилиши техникаси учун электрон буюртмани расмийлаштиришга мўлжалланган барча транспортнинг жорий техник ҳолатини баҳолаш имкониятига эга бўлиб, қоғозли ҳужжатлар айланишининг камайишини таъминловчи дастур.
TIS (В) ахборот тизимининг асосий тавсифлари – кон-технологик транспортини бошқариш автоматик тизими:
     ● линиядаги оғир юкли самосвалларнинг ишлашини тезкор назорат қилиш ва бошқариш имконини беради;
 
 
Рустамбек САНАҚУЛОВ,
«Олмалиқ КМК» АЖ Бошқарув раисининг транспорт ва логистика масалалари бўйича ўринбосари
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.