Innovatsion yechimlar

Яхши натижалар харажатларни оқламоқда

3/2022

 
     Амалиётдан маълумки, саноат ишлаб чиқаришига янги технологияларни жорий қилиш товар ва хизматларнинг ички ҳамда жаҳон бозорида сифат жиҳатидан тараққий этишига замин яратади.
     Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи бош муҳандиси ўринбосари, Таъминот департаменти бошлиғи Алишер НУРХАНОВ ўз интервьюсида корхонада маҳсулотнинг янги турларини ўзлаштиришда инновациялар, илмий ва кадрлар салоҳиятининг аҳамияти ҳақида сўзлаб берди.
 
     – Суҳбатимиз аввалида, мар­ҳамат қилиб, корхонангизнинг илмий салоҳияти ва ишлаб чиқа­ришга жорий этилаётган инновацион ишланмалар ҳақида сўзлаб берсангиз.
     – Йилдан-йилга ҳамма жойда, бар­ча тармоқларда илмий ва инновацион ишланмаларга талаб ортиб бор­моқда, шунинг учун илм-фан ва илғор тажрибанинг ишлаб чиқариш­даги роли ва аҳамиятини англаган ҳол­да биз бундай хизматлар етказиб берувчиларини қидирмоқдамиз ва бунда мослашувчан ёндашувни қўл­лашга интиляпмиз. Аслида бутун тар­моқ учун биргина O‘zLITI Neft gaz илмий-тадқиқот институти мавжуд эди. Бироқ энди биз ўз муаммоларимизга «энг яхши ақлларни» жалб этишга ҳаракат қиляпмиз ва бунда республика илмий-тадқиқот институтлари билан чекланиб қолаётга­нимиз йўқ. Бу ёки бошқа масала бўйича биз ҳатто заводимизни лойиҳа­лаштирган инсонларга ҳам мурожаат қиламиз.
     Инновацион фаолият корхона раҳбарияти даражасида қўллаб-қув­ватланади. Ҳеч бир ғоя эътибордан четда қолмайди, биз уни барча воситаларни ишга солган ҳолда биргаликда амалга оширамиз. Ўз навбатида рационализаторлар, албатта, моддий рағбатлантирилади. Ҳар йили «Энг яхши рационализатор» ва «Энг яхши инновацион ғоялар» танловларини ўтказамиз, қувонарлиси, иштирокчилар сони кўпайиб, мукофот жамғармаси ҳам йилдан-йилга ошиб бормоқда.
     Айнан шунинг учун таъкидлаш мумкинки, бизда янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш, шунингдек, маҳсулотлар тавсифлари­ни такомиллаштириш жараёни яхши йўлга қўйилган. Сўнгги йилларда биз Евро-4, Евро-5 стандартидаги ёқил­ғи­ларни ишлаб чиқаришга му­ваффақ бўлдик. Тез орада бозорга BASF немис концернидан Евро-6 стандартидаги қўшимчали QuWatt-95 бренд автомобиль бензини катта миқдорда кириб келади. Биз камроқ миқдорда маҳсулотлар ишлаб чиқа­риш орқали маҳсулот линейкасини кенгайтириш имкониятини ўрганяпмиз. Шунингдек, Ўзбекистон кимё ва фармацевтика илмий-тадқиқот институти билан биргаликда водородли газни тозалаш учун Уз АД-1 адсорбенти, хлор аралашмаларидан риформинг қурилмаси ишлаб чиқил­ганини ало­ҳида таъкидлаш жоиз. Илгари биз ушбу кимёвий реагентни импорт қи­лар эдик, энди эса маҳал­лий ишлаб чиқарилган реагентлардан фойдаланишимиз мумкин. Бу ўн минглаб долларни тежаш имконини берди.
     Умуман олганда, заводда 5 йиллик ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу кенг кўламли дастурга мувофиқ юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш учун қўл­ланиладиган технологияларни такомиллаштириш, маҳсулот турларини кўпайтириш, саноат ва экологик хавф-хатарларни минималлаштириш, харажатларни камайтириш каби барча йўналишлар назарда тутилган.
     – Ҳеч бир корхона кимнингдир кўмагисиз, ёрдамисиз ўз олдига қўйган мақсадларга эриша олмайди. Сизнинг заводингизда кооперация алоқалари қанчалик мустаҳ­кам йўлга қўйилган?
     – Кооперация – бу шериклик муносабатларининг самарали формати ҳисобланиб, биз бундай шериклик қадрли эканига чин дилдан ишонамиз. Завод ташкил этилган кундан буён, 1997 йилдан бери биз импорт қилинган асбоб-ускуналарни маҳал­лий корхонада ўзлаштириш бўйича яхши мактабни ўтадик. Европа, Америкa ва Япониядан энг замонавий асбоб-ускуналар ва технологиялар келтирилди. Улардан фойдаланиш чоғида, албатта, тегишли техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш талаб этилди, импорт қилинадиган эҳтиёт қисмлар эса жуда қиммат туради. Мамлакатимиз Президенти ва ҳуку­матимизнинг импорт ўрнини босиш ва маҳаллийлаштириш сиёсати туфайли барча эҳтиёт қисмларни Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқариш босқичма-босқич ўзлаштирилмоқда. Бу билан завод ва бошқа ишлаб чи­қариш корхоналари, илмий муассасалар ўртасидаги кооперация ало­қалари кенгаймоқда. Масалан, битта детални яратиш учун тавсифларни, хусусиятларни ўрганиш, чизмалар қилиш, синов нусхаларини тайёрлаш, сифат, хизмат потенциал ресурсларининг тасдиқланишига эришиш ва ҳоказолар зарур – бу узоқ давом этадиган ва машаққатли иш, аммо яхши натижалар буни оқлайди.
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.