Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти ривожида саноат кластерларининг ўрни беқиёс. Кластерлар мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти юксалишига, инновацион ғоялар ва янги технологияларни ҳаётга татбиқ қилинишига, қолаверса, аҳолини иш билан таъминлаш, ўз навбатида, моддий фаровонлик ўсишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Юртимизда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликда қўшма саноат кластерлари фаолияти ҳам йўлга қўйилаётгани эътиборга молик. Мухбиримиз Ўзбекистон – Туркия ҳамкорлиги асосида ташкил этилган «Ўзбек-турк саноат кластери» – «OSTIM GLOBAL» кластери раҳбари Жамшид ҲИДОЯТОВ билан мазкур кластер фаолияти хусусида суҳбатлашди.

– Жамшид ака, «Ўзбек-турк саноат кластери»нинг ташкил этилишидан кўзланган мақсад нималардан иборат эди?
– Сўнгги йилларда Ўзбекистон – Туркия давлат раҳбарлари томонидан қатор келишувлар, меморандумлар имзоланиб, икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий алоқалар янада ривожланмоқда, бизнес ва тадбиркорлик соҳаларида икки томонлама манфаатли битимлар тузилиб, халқ фаровонлиги юксалишига замин яратилмоқда.
«Ўзбек-турк саноат кластери» ҳам ушбу ҳамкорлик алоқаларининг натижаси, дейиш мумкин. Мазкур кластерни ташкил этишдан асосий мақсад – саноат зоналарини ташкил қилиш ва уларнинг ривожланишига янгича назар билан ёндашиш ҳамда Туркия тажрибасини Ўзбекистонда қўллашдан иборат.
«Остим» компанияси Туркияда 60 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Компания томонидан бошқариладиган саноат зонаси Анқара шаҳрида, 500 гектардан зиёд майдонда жойлашган. Таркибида саноатнинг турли соҳаларида фаолият юритувчи 6500 дан зиёд катта-кичик завод ва фабрикалар мавжуд. Шунингдек, компания томонидан ташкил этилган кадрлар тайёрлаш ва қайта ўқитиш тизими, мактаб, коллеж, олий таълим ва шу жумладан, Туркияда ягона бўлган саноат зонаси бошқарув компанияси томонидан ташкил этилган университет – «OSTİM Teknik Üniversiteti»ни ўз ичига олади. Бундан ташқари ташкил этилган турли хил бўлимлар саноат зонасида жойлашган тадбиркорлик субъектларининг кундалик эҳтиёжлари учун хизмат қилади.
Бир сўз билан айтганда, компанияда тадбиркорликни ташкил этиш, қурилиш ва лойиҳалаш, ишчи кадрлар билан таъминланиш, маҳсулотни янги бозорларга олиб кириш ва бошқа бир қанча хизматлар йўлга қўйилган. Умуман, тадбиркор бошқа ташвишларга чалғимай, ўз фаолиятини амалга ошириши учун барча шароитлар яратилган ва бу хизматлар бошқарув компанияси томонидан ягона маъмурий марказ сифатида ташкил этилган. Бу моделни Ўзбекистонда ҳам қўллаш мақсадида «Ostim Global» турк кластери дирекцияси ташкил этилган.
– Айтингчи, «Ўзбек-турк» саноат кластерида қайси компаниялар фаолият юритади?
– Бугунги кунда Туркиянинг «Хекташ» компанияси билан шартнома имзоланди. Унга кўра минерал ўғитлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишга келишилди. Шунингдек, нафақат Туркия, балки Қозоғистон ва Россиянинг бир қанча компаниялари билан музокаралар олиб боряпмиз. Бундан ташқари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳам ҳамкорликка таклиф этяпмиз. Бошқа давлатларнинг ҳам қизиқиши ортмоқда. Ўзбек-турк кластери сифатида ташкил этилгани учун кўпчилик фақат турк компаниялари учун мўлжалланган, деб ўйлаши мумкин. Аммо ундай эмас, бошқарув механизми турк модели бўлганлиги учун «ўзбек-турк кластери» деб аталади. Бизнинг маҳаллий компаниялар ҳам, исталган чет эл компаниялари ҳам бу ерда жойлашиши мумкин.
– Янги кластерда 400 дан ортиқ саноат корхоналари муваффақиятли фаолият юритаётган, Туркия тажрибасига асосланган инновацион экотизим қўлланилади. Ушбу тизим ҳақида батафсил маълумот берсангиз.
– Бизнинг саноат зонамиз – бу фақат ишлаб чиқариш заводлари эмас, балки алоҳида фаолият юритувчи бир экотизим. Ишлаб чиқариш билан бирга турли хизмат кўрсатиш, ҳатто кўчаларни ободонлаштириш хизматлари, қўриқлаш, электр энергияси ва бошқа кўплаб инфратузилмалар – яхлит бир тизим жорий қилинган. «Остим»нинг ўзида корхона ёки корхонага хизмат кўрсатувчи барча ташкилотларнинг кундалик эҳтиёжлари қондирилади. Рухсатнома олиш, экспорт, импортга чиқиш, янги бозорлар топиш, реклама қилиш – бу экотизим, деб аталиб, ҳамма соҳа бир ерда жойлашган. Бундан ташқари саноат корхоналарига кадрлар тайёрлаш, яъни ўқитиш, коллеж ва университетгача бўлган таълим жараёнлари йўлга қўйилган. Ўқиётган талаба эртага ишга жойлашадиган корхонасига бориб, назарий билимларини амалиётда ҳам қўллай олади. «Остим» компаниясида шундай механизм жорий қилинган: талаба ҳафта давомида икки кун университетда назарий билим олади, уч кун бевосита ишлаб чиқариш ҳудудига чиқиб, лаборатория ёки сотув мажмуасида ўз тажрибасини қўллайди.
Бундан ташқари инновация, стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳам яхши йўлга қўйилган. Яъни янги ғояни қўллаб-қувватлаш, асбоб-ускуналар билан таъминлаш, кейинчалик яратилган стартапни ишлаб чиқариш корхоналарида жорий қилиш мумкин.
Ўзбек-турк саноат зонасининг бош режасини ишлаб чиқишда ижтимоий соҳа объектларига алоҳида ер ажратилган. «Ostim Global» турк кластери дирекцияси бошқарув компанияси сифатида жойлаштирилган инвесторларга ўзининг кенг миқёсли хизматларини таклиф қилмоқда.
– Туркиянинг «Остим» саноат зонасининг тажрибаси ва кўлами мамлакатимиз иқтисодий ривожига қай даражада таъсир кўрсатади?
– Юқорида таъкидлаганимдек, «Остим» – Туркиянинг 60 йилдан зиёд тажрибага эга илғор саноат зонаси ҳисобланади. Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳамиздан иқтисодий кутилмаларимиз – 20 мингдан зиёд янги иш ўринларини яратиш, қўшимча инвестициялар миқдорини ошириш. Бундан ташқари малака ошириш, ўқув инновацияларни қўллаб-қувватлаш ва бошқарув тизимига янгича назар, янги тажриба бўлгани боис, иқтисодий ва ижтимоий кутилмалар юқори. Бир сўз билан айтганда, корхона бу ерда жойлашгач, рухсатнома олиш, экспорт, импорт, ишчи ёллаш бўйича ҳамма хизматлар бир нуқтада, ягона дарча тизими – марказий офисда ҳал этилади. Бу эса ҳозирги тезкор даврда вақтни ҳам, маблағни ҳам тежашга хизмат қилади.
– Кластер резидентлари учун кўзда тутилган хусусиятлар ва афзалликлар ҳақида ҳам батафсил сўзлаб берсангиз.
– Биз таклиф қилаётган қулайликлар: ягона дарча хизмати остида хизмат кўрсатиш, яъни инвестор бу ерда жойлашгандан кейин фақат ўз иши билан шуғулланади. Қолган бошқа эҳтиёжлар – кадр, инновация, рухсатномалар олиш, электр энергияси, бошқа инфратузилмалар билан таъминланиш бўйича деярли бош қотирмайди. Чунки ҳамма хизматлар марказ томонидан амалга оширилиб, керакли шарт-шароит яратиб берилади.
Айниқса, хориж компаниялари учун бу жуда қулай. Чет элдан келган инвестор биринчи ишини қурилишдан бошлайди. Қурилиш тугаши билан кадрлар йиғишни ва ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширади. Табиийки, маҳаллий қонунчилик ҳужжатлари билан танишиш кўп вақт олади. Айримларида эса мослашув масалалари юзага чиқади. Биз йўлга қўйган хизматлар айнан мана шу хорижий инвесторлар учун қулайликлар яратиш, яъни фақат ўзининг асосий фаолияти билан шуғулланишини таъминлашдан иборат.
Масалан, Ўзбекистонда қурилишга алоҳида эътибор берилаётган ҳозирги даврда меъёрий ҳужжатлар билан танишиш, қурилиш жараёнини амалга ошириш анчагина вақт талаб қилади. Оқибатда тадбиркор жарималар, турли хил санкцияларга дуч келиб қолиши мумкин. Шундай корхоналар борки, жарима тўлаш улар учун улкан йўқотиш бўлади. Бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик учун малакали юристларимиз, қурилиш бўйича бир қанча мутахассисларимиз томонидан юқори сифатли хизматлар таклиф этилади.
– «Ostim Global» кластер корхоналарида ишлаш учун малакали мутахассисларни тайёрлаш зарурлигини ҳисобга олсак, Ўзбекистонда инсон капиталини ривожлантиришга унинг ҳиссаси қандай?
– Ушбу саноат кластеримизда янги инновацион технологияларга асосланган юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар яратувчи лойиҳаларни жойлаштиришни кўзда тутганмиз. Табиийки, замонавий ишлаб чиқариш лойиҳалари устида ишлаш учун малакали кадрларга талаб вужудга келади. Бу хорижий ёки маҳаллий инвестор бўлишидан қатъий назар чет элдан мутахассис олиб келмайди, яъни ўзимизнинг кадрларни тайёрлашимизга тўғри келади. Шуни англаган ҳолда бизнинг бош режамизда бу ечимлар кўзда тутилган. Бугунги кунда мактаб ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари юқори технологиялар ва ахборот технологиялари соҳасида билимларини ошириб, бевосита ишлаб чиқариш майдонида ўз тажрибасини қўллайди ва малакаси ошади.
Ўзбекистон жуда кўп табиий минерал ресурсларга эга. Бироқ улардан юқори қўшилган қийматли сифатли маҳсулотлар яратилиши бироз муаммо. Чунки технологиялар эскирган ва у технологияларни олиб келганимизда ҳам уни ишлатадиган, фойдалана оладиган, яъни тинмай инновация қиладиган кадрлар масаласида оқсоқликлар бор. Шунинг учун ҳам бу каби муаммони ечиш мақсадида жаҳон тажрибасини ўрганган ҳолда «Остим» – турк механизмини қўлламоқчимиз.
Ҳозирда Самарқанд ва Бухорода тақдимотлар ўтказдик. Шунингдек, водий вилоятларида ҳам қўллаш кўзда тутилган. Умуман, Туркиядаги «Остим»га нафақат Ўзбекистон, балки Ўрта Осиё давлатларидан делегациялар ташриф буюриб, тажриба алмашмоқда, ҳамкорликлар йўлга қўйилмоқда. Турк компаниясининг ўзи ҳам Ўзбекистондаги, Марказий Осиёдаги потенциални ҳис этган ҳолда биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда ўз расмий ваколатхонасини очиб, фаолият бошлади. Келажакда бошқа ҳудудларда ҳам ушбу ишларни муваффақиятли амалга ошириш ва қўшни давлатларга ҳам хизмат кўрсатиш кўзда тутилган.
– Мазмунли суҳбат учун ташаккур.