UZTELECOM Ўзбекистон бўйлaб тaрмоқни тaкомиллaштиришни дaвом эттирмоқдa

3-4/2024

 
     Компания мобил алоқа сифатини яхшилаш ва узлуксиз маълумот узатишни таъминлаш имконини берадиган иккита муҳим лойиҳани амалга оширди.
     Шу тариқа UZTELECOM кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланаётган сифатли хизматлар ва технологиялардан фойдаланиш имконини таъминлаб, Ўзбекистоннинг бар­ча аҳолиси учун рақамли имкониятларни ривожлантиришда давом этмоқда.
 
     Мобил тармоқ трансформацияси
 
     Компания ривожида ўз мобил тармоғининг трансформацияси му­ҳим босқич бўлди. Модернизация мобил алоқа сифатини яхшилаш ва бутун мамлакат бўйлаб фойдаланувчиларга янада ишончли ва тезкор хизматлар тақдим этиш имконини беради. Лойиҳа йирик шаҳарлар ва чекка ҳудудларни қамраб олди, бу тармоқ қамровини сезиларли кенгайтириш, ва ҳатто энг чекка ҳудуд­ларда ҳам барқарор уланишни таъминлаш имкониятини яратди. Инфратузилманинг янгиланиши частота спектри рефарминги, бешинчи авлод (5G) тармоқларини ва абонентлар учун кенг имкониятлар кўламини очувчи энг янги технологиялар жорий этишни ўз ичига олди.
     Бугунги кунга келиб мобил тар­моқни модернизациялаш бўйича кенг кўламли ишлар якунланди. Натижада Ўзбекистоннинг барча вилоятлари марказида 5G жорий этилди. Энди юқори тезликдаги (10 Гбит/с) Интернетдан бутун республика бўйлаб фойдаланиш мумкин, бу Ўзбекистонни МДҲдаги 5G қамровига эга биринчи давлатга айлантиради.
     Тармоқ модернизацияси – бутун республика бўйлаб юқори технологик ва ҳамёнбоп мобил алоқани яратиш бўйича узоқ муддатли стратегия­нинг бир қисмидир. UZTELECOM бун­дан буён ҳам абонентларни ишончли ва замонавий алоқа билан таъминлаш, уларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаб бориш мақсадида энг янги технологиялар татбиқини давом эттиришни режалаштирган.
 
     Интернетга юқори тезликда уланишни таъминлаш
 
     Кенг кўламли модернизация дои­расида UZTELECOM ўз инфратузилмасини Интернетга юқори тезликда уланиш учун GPON технологияларига асосланган замонавий оптик толали тармоқларга ўтказмоқда. GPON 1 Гбит/с ва ундан юқори уланиш тезлигини таъминлаб, қулай ишлаш, ўқиш ва дам олиш учун барқарор ва ишончли боғланиш имконини беради. Компания абонентларининг 92 фоизи аллақачон бу технологиянинг афзалликларини муносиб баҳолай олдилар.
     Компаниянинг техник жамоаси ҳар куни юзлаб километр оптик толали алоқа линияларини қурадилар. Компания магистрал транспорт тар­моғининг ўтказиш қобилияти 70 Тбит/с.га етди, бу бутун мамлакат бўйлаб юқори уланиш тезлиги ва алоқа сифатини таъминлашга имкон бермоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар туфайли, Ўзбекистон аҳоли яшаш пунктларининг 96 фоизи, жумладан энг чекка ҳудудлар ҳам юқори тезликдаги Интернетдан фойдаланиш имконига эга бўладилар.
 
     Aбонентлар учун илғор комплекс хизматлар
 
Компания илғор технологияларни жорий этиш туфайли ўз хизматларини такомиллаштириб, уларни мамлакатнинг барча аҳолиси учун ҳамёнбоп ва қулай қилишда давом этмоқда. Чунончи, мисол тариқасида айтсак, UZTELECOM қулай ечим – конвергент хизматларни жорий этди: улар уй телефонияси, интерактив телевидение, уй Интернети ва мобил алоқани ягона пакетга бирлаштириш имконини беради. Aбонентлар битта шахсий ҳисоб орқали барча уланган хизматларни бошқаришлари мумкин, бу жараённи максимал даражада содда ва қулайлаштиради.
Уй ва бизнес учун фойдали яна бир ечим – мол-мулкнинг назорати ва хавфсизлигини таъминловчи қу­лай ва ишончли видеокузатув тизимлари.
UZTELECOM давр билан ҳамна­фасликда юқори сифат, ҳаммабоплик ва инновацияларни уйғунлаштириб, ўзининг Ўзбекистон телекоммуникация тармоғи етакчиси мақомини дадил исботламоқда.
 
 
«Ўзбектелеком» АК Ахборот хизмати

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Oloy , 1

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.