Ҳар бир мамлакат иқтисодиётида транспорт-логистика тизими алоҳида аҳамият касб этувчи йўналиш ҳисобланади. Зеро, транспорт-логистика тизимининг изчил ривожланиши ташқи савдо йўналишларини кенгайтириш, халқаро ва минтақавий ҳамкорликни янада тараққий эттириш, ташқи бозорларга юкларни етказиб бериш муддатларини қисқартиришга хизмат қилади.
Бу борада Ўзбекистонда ҳам муайян чора-тадбирлар амалга оширилиб, транспорт-логистика тизимини тубдан ривожлантириш, шу орқали ташқи савдо йўналишларини янада диверсификациялаш, мавжуд тўсиқларни бартараф этиш, харажатларни оптималлаштириш масалаларига устувор аҳамият қаратилмоқда. Айниқса, туркий давлатлар билан соҳадаги ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, янги йўлакларни очиш ва ривожлантириш масалаларида муҳим ташаббуслар амалга оширилмоқда. Зотан, Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ўзининг фаол сиёсатини олиб бораётган бир пайтда, унга аъзо давлатлар билан ўзаро транспорт соҳасини ривожлантириш долзарб масалалардандир.
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илҳом МАҲКАМОВ билан суҳбатимиз мамлакатимиз транспорт-логистика тизимидаги амалий ислоҳотлар, янги йўлакларни ривожлантириш, туркий давлатлар билан ҳамкорлик каби масалалар хусусида бўлди.

– Илҳом Рустамович, яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилиниб, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Ушбу ҳужжат ҳақида батафсилроқ сўзлаб берсангиз. Унда қандай вазифалар ўз аксини топган?
– Дарҳақиқат, давлат раҳбарининг «Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Ўзбекистоннинг транспорт-логистика тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикасида транспорт-логистика тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратилишини таъминловчи транспорт-логистика тизимининг ўрта ва қисқа муддатли мақсадлари, вазифалари ва асосий йўналишларини белгилайди.
Концепциянинг асосий мақсади иқтисодиёт ва бизнеснинг юқори сифатли юк ташиш хизматларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш, мамлакат транзит салоҳиятини тўлақонли рўёбга чиқариш, экспорт-импорт операциялари қийматида транспорт харажатларини камайтириш ва истиқболли транспорт йўлакларини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларни давом эттиришдан иборат.
Унинг устувор йўналишларига ташқи савдо йўналишларини янада диверсификациялаш, транспорт-логистика харажатларини оптималлаштириш, логистика марказларининг замонавий тармоғини шакллантириш, мамлакат транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш, мультимодал тамойилини максимал даражада амалга ошириш имконини берувчи логистика хизматлари бозорини ривожлантириш, 3PL ва ундан юқори форматда хизматларни кўрсатишга ихтисослашган йирик миллий транспорт операторлар ташкил этилишини рағбатлантириш, халқаро юк ташишларда рақамли ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш, логистика соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш каби муҳим масалалар кирган.
Бир сўз билан айтганда, Концепция транспорт-логистика тизимини ривожлантиришга оид дастурлар ва комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун асос бўлади.
– Концепция эълон қилинганида Ўзбекистон муқобил транспорт йўлакларини ривожлантириш зарурлиги эслатилган эди. Хусусан, бу йўлаклар Туркманистон, Озарбайжон, Туркия ҳудудлари орқали ўтади. Бу Ўзбекистон анъанавий шимолий йўналиш ва Каспий денгизи орқали янги йўллардан ўтадиган юклар улушини мувозанатга келтириши мумкинлигини англатадими? Каспий денгизи орқали ўтилганда, транспорт турини ўзгартириш ташув нархини ошириб юборишини инобатга олсак, бу борада қандай ишлар қилиниши керак?
– Халқаро вазиятнинг шиддат билан ўзгариши, геосиёсий кескинликнинг ўсиши каби омиллар транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификация қилиш бўйича комплекс ва мувофиқлаштирилган ишларни талаб қилмоқда. Янги халқаро миқёсдаги транспорт йўлакларини шакллантириш ва мавжудларини ривожлантириш бизнинг кундалик иш режаларимизга киритилган.
Концепцияда халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш алоҳида таъкидлаб ўтилгани ҳам уларнинг қай даражада муҳим аҳамият касб этишини кўрсатади. Бугунги кунда Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари жадал ривожланиб бормоқда ва иқтисодиётнинг изчил ўсиши давлатларимиз транспорт-коммуникация комплексини янада ривожлантириш заруратини тақозо этмоқда.
Сиз таъкидлаган йўналиш «Осиё-Тинч океани мамлакатлари – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия – Туркия – Европа давлатлари» транспорт йўлагининг бир қисми ҳисобланиб, Хитой ва Ўрта Осиё мамлакатларини Европа билан боғловчи альтернатив йўлак сифатида шакллантирилмоқда. Ушбу йўлакни ривожлантириш йўлида бир қанча ишлар амалга оширилган, жумладан, йўлакни ривожлантириш бўйича темир йўл маъмуриятлари (Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) раҳбарларининг 5 томонлама учрашув Баённомаси имзоланган. 2021 йил 17 декабрда ушбу Баённомага Туркия давлати қўшилган ва томонлар ўртасида 6 томонлама учрашув Баённомаси имзоланган.
Ушбу ҳужжатлар билан Хитойдан контейнерли блок-поездларни «Ўрта йўлак» ва «Жанубий йўлак»лар бўйича мультимодал ташишни ташкил этиш, темир йўл ташувларига 70 % гача чегирмалар тақдим этилган.
Ўрта йўлак бир қанча йўналишларга эга бўлиб, мавжуд альтернатив йўналишлар орасида айнан «Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия – Туркия – Европа давлатлари» йўналиши географик жиҳатдан «Хитой – Европа» маршрутида энг қисқа масофага эга ҳисобланишига қарамасдан, йўлак ривожланишига ташиш харажатларининг юқорилиги ҳамда ягона юк ҳужжатининг мавжуд эмаслиги каби бир қанча омиллар тўсқинлик қилмоқда.
Ушбу йўлакни ривожлантириш учун барчамиз (йўлак иштирокчилари) бирдек ҳаракат қилишимиз керак. Барчамиз ҳамжиҳатликда йўлак бўйлаб ташишлар учун тарифларга чегирмалар тақдим этишимиз, инфраструктурани ривожлантиришимиз зарур.
Шунингдек, йўлак бўйлаб умумий юк хатини жорий этишимиз, ташиш жараёнларини рақамлаштиришимиз, чегара-ўтказиш пунктларида маълумот алмашиш тизимларини жорий этишимиз лозим. Албатта, бу жараёнларнинг барчасига ўзаро ҳамжиҳатликда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш орқали эришилади.
2024 йилда Бокуда бўлиб ўтган темир йўл маъмуриятлари раҳбарларининг учрашуви якунида ушбу йўналишни ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи қўмита ташкил этилди ва транзит контейнер поездларини ташкил этиш бўйича масъул логистик компаниялар белгиланди.
Темир йўлда контейнер ташувлари билан бир қаторда вагонларда юк ташишларга ҳам чегирмалар тақдим этиш ҳамда ягона юк ҳужжатини татбиқ этиш орқали мазкур йўлакни янада ривожлантириш имконияти мавжуд.
Мазкур келишувга Хитойни қўшиш орқали Хитой – Европа йўналишида ташилаётган юкларни жалб қилган ҳолда мамлакатларимиз транзит салоҳиятини оширишимиз мумкин.
– Ўзбекистон Транскаспий транспорт йўлагига қандай интеграция қилингани ҳақида сўзлаб берсангиз. Мамлакатимиз бу йўлакдан қанчалик фаол фойдаланмоқда, унинг Ўзбекистон юк ташувларидаги улуши қандай?
– Сўнгги йилларда геосиёсий кескинликнинг кучайиши туфайли Транскаспий халқаро транспорт йўлаги бутун дунё ҳамжамиятининг диққат марказида бўлиб қолди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович 2023 йил июнь ойида Қирғизистонда бўлиб ўтган «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» етакчиларининг учрашувида сўзга чиқиб, Марказий Осиё ва Европанинг транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш, энг аввало, «Ўрта йўлак»ни шакллантириш йўли орқали мамлакатларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳимлигини таъкидлади.