Ўзбекистон 2019 йили Туркий давлатлар ташкилоти (илгариги — Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши, ТТДҲК)нинг тўлаҳуқуқли аъзосига айланди ва 2022 йили Самарқандда ТДТ Саммитини қабул қилди. 2024 йилда ТДТ мамлакатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида Ўзбекистон Республикаси Президенти савдо, транспорт йўллари ва муқобил энергетикани ривожлантиришни ҳамда иқлим ўзгариши билан курашни Ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, деб атади.
Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек ОМУРАЛИЕВ журналнинг «Туркий цивилизациянинг янги даври» номли сонини очиб берди ва «Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси» журналига эксклюзив интервьюси чоғида долзарб саволларга жавоб бериб, ТДТ мамлакатларининг келгуси иқтисодий интеграцияси учун имкониятлар ҳамда Ташкилотнинг яқин йиллардаги истиқболлари ҳақида сўзлади.

– Кубаничбек Касимович, бугун дунёда шундай глобал иқтисодий ўзгаришлар бошланмоқдаки, бунда давлатлар иқтисодий ўсишга эришиш учун янги ёндашувлар излаб, янги вазифаларни ҳал қилмоқда. Ривожланаётган иқтисодиётларнинг фаол ўсиши шаклланган геосиёсий вазиятни аста-секин ўзгартирмоқда, янги таъсир марказлари эса тарих жараёнида акс этмоқда. Сизнингча, ТДТ аъзо мамлакатларнинг интеграцияси борасида қандай салоҳиятга эга?
– ТДТнинг интеграция бўйича салоҳияти улкан ва серқирра. Умумий тарих, тил ва маданият – нафақат бирлаштирувчи омиллар, балки ҳамкорликни чуқурлаштириш учун мустаҳкам пойдевор ҳамдир, аъзо мамлакатлар ўртасида сиёсий ихтилофлар йўқлиги эса ўзаро ҳаракатлар учун қулай муҳит яратади. Икки томонлама муносабатларнинг юқори даражаси, ўхшаш қарашлар ва хусусан, иқтисодий соҳадаги стратегик манфаатлар, шунингдек, хавфсизликни таъминлашга қаратилган ўзаро ҳаракатлар янада яқинлашув учун ишончли асосни шакллантирмоқда.
Глобал геосиёсий ва иқтисодий беқарорлик шароитида ТДТ доирасидаги интеграция ҳар қачонгидан ҳам долзарб. Ташкилот шериклар ва кузатувчилар сифатида ҳамкорликка интилаётган кўплаб халқаро ташкилот ва давлатлар эътиборини ўзига тортмоқда. Бундай қизиқишнинг ортиши – ТДТ муҳим интеграция платформаси ва барқарор минтақавий иштирокчига айланиб бораётганидан яна бир далолатдир. ТДТ бугун шиддатли ривожланиб, ҳамкорликнинг 35 дан зиёд йўналишларини қамраб олган – савдо, туризм ва қишлоқ хўжалигидан бошлаб рақамли иқтисодиёт, «яшил» энергетика ва ҳатто коинот тадқиқотларигача бўлган соҳалар шулар жумласига киради.
Ҳозир ТДТ амалий ҳамкорлик даврига қадам қўймоқда, бунда аниқ лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида аҳамият қаратилади. Рақамли иқтисодиёт, фуқаролар ҳимояси ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича муҳим битимлар имзоланган сўнгги саммитлар натижалари буни яққол исботлайди.
– ТДТ доирасида туркий давлатларнинг глобал иқтисодий ёки сиёсий жараёнларда янада фаол иштироки бўйича режалар борми? Туркий давлатларнинг халқаро майдонда «ягона фронт» сифатида ўзини намоён этиши истиқболлари қандай?
– Шубҳасиз, ТДТ ички ҳамкорлик доираси билангина чекланиб қолмоқчи эмас. Аксинча, биз глобал иқтисодий ва сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишни мўлжаллаганмиз.
Ташкилотга аъзо мамлакатларнинг улкан салоҳияти ҳаракатларни мувофиқлаштиришимиз ва глобал таҳдидларни биргаликда ҳал этишимиз учун ноёб имкониятлар очмоқда. Мамлакатларимиз барқарор тараққиёт, яшил иқтисодиёт, энергетика хавфсизлиги ва транспорт интеграцияси бўйича муҳим масалалар борасида умумий қарашларга эга. Бу жараён фақат мустаҳкамланиб, келгусида муҳим глобал масалалар борасида янада дадиллик билан «ягона фронт»ни намоён этишимиз учун имкон яратади.
– Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий интеграциянинг ҳозирги даражаси ва уларнинг савдони ривожлантириш бўйича имкониятларини қандай баҳолайсиз? Енгиб ўтиш лозим бўлган қандай тўсиқлар мавжуд?
– Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий интеграция даражаси ижобий ўсиш суръатларини намойиш этмоқда. Бу борада «Туркий дунё нигоҳи – 2040» ва «ТДТнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган стратегияси» каби стратегик ҳужжатлар биз учун муҳим дастуриламал бўлиб, аъзо мамлакатлар ўртасида барқарор иқтисодий ҳамкорликка эришиш сари аниқ йўл очади.
Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жануб ўртасидаги муҳим савдо чорраҳаларида жойлашган минтақамиз ўсиш учун улкан салоҳиятга эга. Биз 170 млн. киши ва 4,5 млн. квадрат километрлик ҳудудга эгамиз, шунингдек, савдо ва инвестицияларни ривожлантириш учун имкониятларимиз юқори. Бугун ТДТга аъзо мамлакатлар ташқи савдосининг умумий ҳажми 860 миллиард долларга етган, аммо орамиздаги ички товар айланмаси ҳозирча 42,3 млрд. долларни ташкил қилмоқда – бу ҳажмнинг 5 фоизидан ошмаяпти. Гарчи бу бир неча йил аввалги 3 фоизлик кўрсаткичга нисбатан икки баравар кўп бўлса-да, яқин йилларда уни 10 фоизга оширишни мақсад қилганмиз.