Katta intervyu

Қўнғирот сода заводи: ривожланишнинг янги даври

4/2022

 
     «Қўнғирот сода заводига раҳ­барлик лавозимига тайинлангач, корхона фаолиятига оид янгилик­лар билан қизиқиб босма ва Интернет нашрларини “титкиладим”. Лекин, биласизми, айнан ушбу заводнинг иши, эришаётган ютуқ ёки мавжуд камчиликлари ҳақида жўяли материал топа олмадим. Завод фаолияти жуда ёпиқ туюлди. Шунда ишни аввало, оммавий ахборот воситалари ва етакчи сайт­лар билан ҳамкорликни йўлга қў­йишдан бошлаш кераклигини англадим».
     Бу Марказий Осиёда кальцинация­ланган сода ишлаб чиқарувчи ягона ва йирик корхона – «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ қўшма корхонаси Бош директори Жаҳонгир МУСТАФАЕВнинг самимият билан билдирган фикрларидир.
     Суҳбатдошимиз интервью давомида корхонага раҳбар бўлиб келган илк кезларида ўз олдига қўйган мақсад-муд­даосига қай даражада эришаётгани, заводни танг аҳволдан олиб чиқиш жараёнлари, бугун қўлга киритилаётган сал­моқли натижалар ҳақида очиқ-ойдин сўз юритди.
 
     – Жаҳонгир Ибодуллаевич айтингчи, мамлакатимиз кимё саноатида муҳим ўрин тутувчи ушбу завод Бош директори лавозимига келгач, биринчи бўлиб қайси масалалар сизнинг эътиборингизни ­тортди?
     – Ўша кун кечагидай ёдимда… Бу ерга келгач, ишни завод маъмурияти вакиллари билан корхонани айланишдан бошладик. Айни ўша пайт тушлик вақтига тўғри келиб қолган ва мен дуч келган илк манзара – завод дарвозасидан юзлаб ишчилар овқатланиш учун уйига кетаётганининг гувоҳи бўлдик. Завод ҳовлисида, ён-ат­рофда бирор бир дарахт ёки гул йўқ, йўллар ўйдим-чуқур, бефайз эди. Шунда қаровсиз, кимсасиз бир жойга келиб қолгандек ҳис қилдим ўзимни…
     Хуллас, енг шимариб заводнинг молиявий ҳолатини ўрганишга киришдим. Кредит, сотув масалаларида, экспорт нархларидаги муаммолар, буёғи ковид пандемия­си инқирозидан чиқиш пайтидаги машаққатлар, Молия вазирлиги олдида ўн йилдан бери тўланмаган қарз­дорлик – ҳаммасини атрофлича ўргандик. Зудлик билан корхонани жадал ривожлантириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқдик.
     – Мумкин бўлса, ана шу комплекс чора-тадбирлар нималардан иборат эди, шу ҳақида ҳам маълумот берсангиз? Ахир, билишимизча, завод охирги салкам бир ярим йил ичида жуда катта ютуқларни қўлга киритди, шундай эмасми?
     – Корхонани соғломлаштириш бўйича чора-тадбирларимизда биринчи урғу ишлаб чиқариш сифатини оширишга қаратилди. Чунки маҳсулот сифатли бўлса, фойда кафолатланади. Сўнг маҳсулотларни сотишда биргина Қозоғистон билан чегараланиб қолмай, экспорт географиясини кенгайтириш ҳаракати бошланди. Қо­лаверса, сотувдан келиб тушаётган маблағни тўғри тақсимлаш баробарида ишлаб чиқаришдаги таннархни камайтириш долзарб масала эди. Қаерда кераксиз харажатга йўл қўйиляпти, қаерда оптималлаштириш чорасини қўллаш зарур, муқобил энергия манбаларидан қандай фойдалансак, тўғри бўлади – барча-барчаси диққат марказимизда бўлди. Шу билан бир қаторда заводнинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш, экологик барқарорликни таъминлаш ҳам «йўл харитамиз»нинг асосий йўналишига айланди. Маррани эса 2030 йилгача қилиб олдик. Мана ҳозирги кунда йилига қўшимча 250 минг тонна сода маҳсулоти ишлаб чиқарадиган завод қуряпмиз. Бугунги кунда лойиҳалаштириш ишлари кет­япти, кейин қурилиш жараёни, ускуналар буюртмаси бошланади.
     Шуни айтиш керакки, заводга келган пайтларим бу ердаги технологик ускуналар ва қувурларнинг йиллар давомида агрессив технологик суюқликлар таъсирида емирилиши ва физик эскириши натижасида мавжуд қувватдан тўлиқ фойдаланиш имкони бўлмай, кунлик ишлаб чиқариш ҳажми 470 тоннагача тушиб кетган экан.
     Завод устав капиталининг 51 фоиз улуши хорижий инвесторга сотилгач, 2021 йилда 3,0 млн. доллар ин­вестиция киритилди ва йирик капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Натижада, кальцинацияланган сода ишлаб чиқаришнинг барқарорлиги таъминланиб, кунлик маҳсулот ҳажми лойиҳавий 600 тоннага етказилди.
     Сифатли хомашё таъминотини барқарорлаштириш мақсадида Барсакелмес туз конида 2015 йилдан буён ишламай турган туз тозалаш ускунаси ишга туширилди. Натижада туз таркибидаги эримайдиган қаттиқ моддалар миқдори 3,8-4,0 фоиздан 0,9-1,0 фоизгача камайтирилди. Бу ўз навбатида ишлаб чиқаришдаги асосий ускуналарнинг яроқлилик муддати узайишига, шу билан бирга «Навоийазот» АЖда замонавий услубда қурилган янги каустик сода ишлаб чиқариш лойиҳасининг самарали ишлашида ўз натижасини кўрсатмоқда.
     Бундан ташқари ўтган йили декабрь ойида жамият балансидаги йиллар давомида фаолияти тўхтаб қолган ош тузи ишлаб чиқариш цехини ўз кучимиз билан қайта таъмирлаб ишга туширдик. Натижада ушбу цехда 12 кишини иш билан таъминлашга, ойига 850 тоннагача тозаланган майдаланган ош тузи ишлаб чиқариш ва харидорларга етказиб беришга эришилди.
     – Бундай жадал суръатдаги саъй-ҳаракатлар маҳсулот таннархини камайтиришдан ташқари яна қандай афзалликларни берди?
 
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.