Tarmoq islohotlari

ОКМК рақамли трансформация йўлида

2/2022

 
     Рақамлаштириш бизнесга ёндашувни глобал қайта англашни, бизнес жараёнларини мақбуллаштириш ва автоматлаштириш, шунингдек, IT тизимларининг мувофиқлаштирилган тарзда ишлашини ташкил қилиш орқали компания самарадорлигини оширишни назарда тутади.
     У мамлакат саноат гиганти фаолиятининг самарадорлигига қандай таъсир қилаётгани ҳақида биз «Олмалиқ КМК» АЖ Бош­қаруви раисининг рақамлаштириш бўйича ўринбосари Абдулла АЗИЗОВ билан суҳбат асносида билиб олдик.
 
     – Рақамли трансформация Президентимиз томонидан ўтган йилларда белгилаб берилган энг муҳим вазифалардан бири ҳисоб­ланади. Ва у бугун ҳам, эртага ҳам долзарбдир. Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясига кўра, рақамлаштириш замирида ҳар бир корхона, ташкилот ва иқтисодиёт барча соҳалари субъектлари томонидан фаолиятнинг янги шаклларига ўтиш жараёни амалга оширилмоқда. Олмалиқ кон-металлургия комбинати ушбу йўналишда қанақа ютуқларга эришмоқда?
     – Роса икки йил олдин, яъни мамлакатимизда 2020 йил Илм-фан, таълим ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб эълон қи­лингани муносабати билан ва давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг бу борадаги топшириқларини бажариш йўлида мамлакатимиз ҳаё­тининг барча соҳаларини қамраб олган «Рақамли Ўзбекистон – 2030» Миллий стратегияси доирасида «Олмалиқ КМК» АЖда ҳам «Рақамли ОКМК – 2030» ривожланиш концепцияси ишлаб чиқилди. Бошқарув раисининг рақамлаштириш бўйича ўринбосари (Chief Digital Officer) янги лавозими жорий этилди, шунингдек, янги ахборот технологиялари департаменти ташкил этилди. Ва уш­бу йўналишдаги ишлар суръати жадаллик билан ортиб бормоқда. Буни ривожланиш кўрсаткичлари тас­диқлаб турибди.
     2021 йил якунларига кўра кон-транспорт мажмуининг самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. ОКМК GPS-мониторинг тизимига уланган транспорт техникаси парки 233 тага кенгайтирилди. GPS трекерлари ва ёнилғи даражаси датчиклари ўрнатилди. Жиҳозланган техниканинг умумий сони 1700 тани ташкил этмоқда. Шунингдек, транспорт бўлинмалари томонидан TIS (Транспорт Information System, Технологик транспортни бошқариш), TMS (Транспорт Management System, Автомобиль транспортини бош­қариш), RMS (Railway Management System, Саноат темир йўл транспортини бошқариш) ахборот тизимлари ишлаб чиқилиб, жорий этилди. Транспортнинг онлайн режимда ишлашининг назорат ва таҳлил қилиб борилиши меъёрдан ортиқча ишламай тўхтаб туришларни камайтирган ҳолда техникани объектларга йўналтириш бўйича тезкор қарор қабул қилиш имконини берди.
     Биз шунингдек, тайёр маҳсулотни юклаб жўнатиш самарадорлигини ошириш учун ҳам жараёнларни мақ­буллаштириш устида ишлаяпмиз. Жиззах цемент заводида тайёр маҳ­сулотларнинг юклаб жўнатилишини назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилди. Юклаб жўнатиш тизими тайёр маҳсулотни юклаб жўнатиш бизнес-жараёнларининг тезкорлигини ошириш, автоматлаштириш ва мақбуллаштиришга мўлжалланган техник дастурий-аппарат воситаларининг уйғунлашу­вини ўзида намоён этади.
     Ва албатта, бухгалтерия ҳисоби, молиявий ҳисоб ва маълумотларни тўплаш ахборот тизими жорий этилди. Шундай қилиб, комбинатнинг барча 46 та таркибий бўлинмаси учун ягона ахборот ҳисоботи тизими яратилди. Натижада ҳисоботларни тузиш ва маълумотларни тўплаш учун сарфланадиган вақт 50 фоизга қисқарди, молиявий ҳисоботларнинг сифати, яъни унинг ишончлилиги ва дастлабки молиявий маълумотларни киритишда такрорланишлар истисно этилиши ошди.
     – Маълумки, ислоҳот йилларида комбинатда ўнлаб ноёб лойиҳалар, шу жумладан, IT технологиялари бўйича лойиҳалар амалга оширилди, мулкий ишланмалар ва инновациялар жорий қилинди. Ушбу ютуқлар, уларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва харажатларни камайтиришдаги роли ҳақида батафсилроқ сўзлаб берсангиз.
     – Транспортни назорат қилиш учун ахборот технологияларининг жорий этилиши натижасида қуйи­даги самарадорлик кўрсаткичларига эришилди:
     ● «Ёшлик I» карьеридаги тоғ-кон массасини ташиш ҳажми 10 фоизга ортди;
     ● вагонлар бекор тўхтаб қол­ганлиги учун жарималар миқдори 6 марта камайтирилди;
     ● транспорт учун барча буюрт­малар электрон шаклга ўтказилди;
     ● 16,8 минг тонна ҳажмдаги (151 млрд. сўмлик) дизель ёқилғиси тежалди.
     Цемент заводида тайёр маҳсу­лотнинг юклаб жўнатилишини назорат қилиш тизими жорий этилиши:
     ● автотранспорт воситалари ва темир йўл транспортида юклаб жўнатиладиган тайёр маҳсулотлар учун автоматлаштирилган тарзда тортиш воситаларини қўллаган ҳолда оғир­ликни назорат қилиш маълумотларининг автоматик равишда тўплашни таъминлаш;
     ● тайёр маҳсулотни муайян вақт (смена, сутка, ой, чорак ва б.) давомида юклаб жўнатиш жараёни ҳи­соботларининг мослашувчан тизимини яратиш, шунингдек, контрагентлар, транспорт ва ҳоказолар кесимида таҳлиллар юритиш имконини берди.
     Ушбу тизимнинг жорий этилиши билан юк жўнатишнинг барча бос­қичларида контрагентларнинг тезкор идентификацияланиши ҳисобидан хизмат кўрсатишнинг умумий вақти 2 марта қисқартирилди.
     – Шубҳасиз, яшил иқтисодиёт замонавий дунёда энг долзарб мавзулардан бири ҳисобланади. Сизнингча, IT технологияларни жорий этиш ва яшил иқтисодиёт лойиҳаларининг уйғунлигига эришиш ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш ҳамда ат­роф-муҳит ва экологияга етказиладиган зарарни камайтирган ҳолда комбинат фаолиятининг самарадорлигини ошириш умумий мақсадларига эришишга қай даражада ёрдам бермоқда?
 
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.