Банклар молия бозорининг асосий иштирокчилари сифатида мамлакат иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда ўз ўрнига эга. Бу борада «Octobank» Акциядорлик жамияти (матн давомида Octobank) 2025 йилни нафақат юқори молиявий натижалар, балки барқарор бошқарув, рақамли инновациялар ва халқаро ишончни мустаҳкамлаш йили сифатида якунлади.
Octobank Бошқаруви раиси Искандар ТУРСУНОВ билан банкнинг бугунги муваффақияти, барқарор ўсиш омиллари ва стратегик ёндашувлари ҳақида суҳбатлашдик.

– Искандар Бахтинурович, 2025 йилда республикамиз иқтисодий жиҳатдан қандай натижаларга эришди? Молиявий барқарорлик, инвестиция оқими ва реал сектор динамикасининг қайси жиҳатлари йилнинг асосий ютуқлари сифатида эътироф этилиши мумкин?
– 2025 йил Ўзбекистон иқтисодиёти учун сўнгги йиллардаги энг муваффақиятли даврлардан бири бўлди. Жорий йил 2017 йилдан кейинги иқтисодий трансформация босқичида энг юқори иқтисодий ўсиш – тахминан 7,5 фоиз қайд этилиши кутилмоқда. Бу ўсиш аввалги йилларга нисбатан сифат жиҳатидан ҳам анча мустаҳкам бўлди.
Мамлакатимизда энергетика соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар фонида инфляциянинг барқарор пасайиши муҳим ижобий натижа сифатида намоён бўлди. Марказий банк прогнозларига кўра йил якунида инфляция 7,3-7,5 фоиз атрофида шаклланмоқда. Бу сўнгги йиллар учун энг паст кўрсаткич ҳисобланади ва ўрта муддатли 5 фоизлик инфляцион мақсадга яқинлашувни кўрсатади.
Реал секторда ҳам барқарор ўсиш кузатилди: III чорак якунига кўра, саноат ишлаб чиқариши 6,7 фоизга, қурилиш 14,7 фоизга, ташқи савдо айланмаси эса 21,5 фоизга ошди. Экспорт ҳажмининг тез суръатларда ўсиши шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимининг кўпайиши иқтисодиётнинг очиқлиги ва инвестицион жозибадорлиги ортиб бораётганини кўрсатди.
Шунингдек, хомашё бозорларидаги юқори конъюнктура, хусусан, олтин нархининг ўсиши иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлади. Бу бюджет имкониятларини кенгайтириб, иқтисодий ўсишга қўшимча туртки берди.
– Давлат ва хусусий банклар ўртасидаги рақобат 2025 йилда қандай динамикада кечди? Банклар хизмат сифати, инновация ва мижозларни жалб қилиш бўйича қандай янги стратегиялар қўллади?
– 2025 йил Ўзбекистон банк тизими учун рақамли трансформация жараёнининг янги босқичи бўлди. Агар 2023 йил бошида банк филиаллари сони 832 та бўлган бўлса, 2025 йил ўртасига келиб, улар 288 тагача қисқарди. Бу банк хизматларининг анъанавий моделдан рақамли экотизимларга ўтаётганини кўрсатади.
Анъанавий филиаллар ўрнини ўз-ўзига хизмат кўрсатиш қурилмалари ва 24/7 форматдаги рақамли шохобчалар эгаллай бошлади. Бу тенденциянинг шаклланишида хусусий банклар етакчи роль ўйнади.
Шу билан бирга давлат ва хусусий банклар ўртасидаги муносабатларни тўлиқ рақобат сифатида эмас, балки турли сегментлардаги рақобатли ҳамжиҳатлик, деб таърифлаш мумкин. Ҳар бир банк тури, ўз мижозлар қатлами ва бизнес моделига эга.
2025 йилда давлат банкларини трансформация қилиш масаласи кун тартибида қолди. Айрим йирик банкларнинг молиявий кўрсаткичлари яхшиланиб, уларнинг инвестицион жозибадорлиги ошди. Бу эса келгусида капитал бозорлари орқали қўшимча маблағ жалб қилиш учун замин яратмоқда.
Мижозлар учун рақобатда янги маҳсулот ва хизматлар муҳим аҳамият касб этди. Жамоат транспортида банк карталари орқали тўловда чегирмалар бериш, микромолия ва чакана кредитлашда рақамли ечимлар жорий этилиши, кенг қамровли маркетинг стратегиялари банклар ўртасида фарқ яратиш воситасига айланди.
Умуман олганда, 2025 йил банк сектори учун рақамлаштириш, маълумотлар таҳлили ва сунъий интеллектдан фойдаланишни чуқурлаштиришга қаратилган йил бўлди.
– Дунё бўйича олтин нархи 2025 йилда нега кескин кўтарилди? Геосиёсий хавфлар, халқаро молия бозорларидаги беқарорлик ёки бошқа омиллар қандай ҳал қилувчи роль ўйнади?
– 2025 йил жаҳон молия бозорларида олтин учун ўта фаол йил бўлди. Йил бошидан буён олтин нархи 60 фоиздан ортиқ ўсиб, унцияси 4 350 доллар атрофида шаклланди. Бу ўсиш бир неча иқтисодий омиллар билан изоҳланади. Глобал молия бозорларида ноаниқлик сақланиб қолаётган шароитда инвесторлар юқори ликвидли ва хавфи паст активларга бўлган қизиқишни оширди. Олтин ана шундай классик ҳимоя активи сифатида янада оммалашди.
Марказий банклар томонидан захиралар диверсификация қилиниши ва олтин улушининг оширилиши ҳам нарх ўсишига қўшимча босим берди. Шу билан бирга инфляцион хавфлар ва фоиз ставкалари бўйича кутилмалар инвесторларни узоқ муддатли қиймат сақловчи активларга йўналтирди.
Ўзбекистонда ҳам олтин жисмоний шахслар учун жозибадор инвестиция воситасига айланди. Қуйма олтин нархининг сезиларли ўсиши аҳоли томонидан унга бўлган талабни кучайтирди.
Кўплаб таҳлилчилар келгуси йилларда олтин нархи нисбатан барқарор траекторияга ўтишини истисно этмайди. Бироқ, глобал иқтисодий ноаниқлик сақланиб қолаётган шароитда олтинга бўлган қизиқиш юқори даражада қолиши мумкин.
– 2025 йил Octobank учун қайси жиҳатдан самарали йил бўлди? Банк эришган энг муҳим молиявий ва стратегик ютуқлар хақида нима дея оласиз?
– 2025 йил Octobank учун муҳим ривожланиш йили бўлди. Йил охирига келиб, бу даврни банк самарадорликка эришган, стратегик ва молиявий ўзгаришларга бой йил сифатида баҳолаш мумкин.
IV чорак якунлари бўйича банк барча асосий кўрсаткичлар бўйича сезиларли ўсишни намоён этди. Жумладан:
● банк активлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 286% га ўсиб, 12,2 трлн. сўмга етди;
● умумий капитал 35% га кўпайиб, 1 трлн. сўмдан ошди;
● соф фойда 70% га ўсиб, қарийб 256 млрд. сўмни ташкил қилди.
Бу натижалар Octobankнинг Ўзбекистон молия бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаётганини кўрсатади. 2025 йил мобайнида кредит портфели 160% га, депозит портфели эса 473% га ўсди. Ҳозирда банкимизни 3,6 миллиондан ортиқ жисмоний шахс ва 3000 га яқин корпоратив мижоз танлаган.
2025 йил фақат молиявий кўрсаткичлар билан чекланмай, стратегик ютуқлар йили ҳам бўлди. Бизнесни диверсификация қилиш мақсадида янги йўналишлар жорий этилди, бу эса банкнинг барқарор ривожланишида муҳим омилга айланди. Мижозлар ишончининг ортиши ва улар сонининг ҳамда сифатининг сезиларли ўсиши ҳам йилнинг энг муҳим натижаларидан биридир.
Шунингдек, халқаро молиявий ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга эришдик. Бу нафақат банкнинг институционал салоҳиятини оширди, балки глобал молия бозоридаги интеграция даражасини ҳам кучайтирди.
– Кучли рақобат муҳитига қарамай Octobank барқарор ўсишни таъминлади. Сизнинг фикрингизча, банкнинг бу барқарор ўсиши қайси асосий омиллар ва стратегик ёндашувлар ҳисобига амалга ошди?
– Айтиш мумкинки, бугунги кунда банк хизматлари бозорида рақобат кундан-кунга кучайиб бормоқда. Нафақат анъанавий банклар, балки финтех компанияларининг ҳам фаол кириб келаётгани мижозлар учун таклиф этилаётган ечимларни янада тезкор, қулай ва рақамлашган бўлишини талаб қилмоқда.
Яқинда Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2026–2030 йилларда молиявий технологиялар соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичларини белгилаб берди. Унга кўра 2026 йил сентябргача «опен банкинг» тизими жорий қилиниши кўзда тутилган. Бу банклар ва тўлов тизимлари орасида хавфсиз маълумотлар алмашунивини таъминлашга ёрдам беради. Натижада фақат мижоз ютади. Бундан ташқари стартапларга 1 млрд. доллар хорижий инвестиция жалб қилиш мақсад қилинган. Финтех бозори иштирокчилари сони камида 200 тага етиши кутилмоқда.