- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Investitsion jozibadorligini oshirayotgan korxona

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 14.12.2017 @ 11:16 In Архив номеров | No Comments

     Мамлакатимизда муста­қиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли, республикамиз аҳолисининг турмуш даражасини тубдан яхшилаш, бунёдкорлик салоҳиятини сафарбар этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга мўлжалланган кенг имкониятларни ишга солиш учун барча шарт-шароитлар яратилди.
     Республикамиз Президентининг 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Рес­публикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳа­ра­катлар стратегияси мамлакатни мо­дернизациялаш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган миллий иқти­со­диёт рақобатбардошлигини оширишда ин­вестициявий муҳитни яхшилаш, иқти­содиёт тармоқлари ва ҳу­дудларга хо­рижий сармояларни кенг кўламда жалб этиш ҳамда ижтимоий фаолиятимиз таъсирчанлигини оширишга жиддий эътибор берилмоқда.
     Дарҳақиқат, иқтисодиёт тармоқ­лари рақобатбардошлигини оширишда инвестициявий муҳитни яхшилаш, ҳудудларга хорижий сармояларни жалб этиш муҳим аҳамият касб этади. Бу эса, ўз навбатида, ижтимоий ҳаётимизда туб ўзгаришларга, аҳолининг талаб-эҳтиёжлари қон­ди­ри­лишига хизмат қилади. Яъни, маиший жиҳозлар ва маҳсулотларга талаблар йилдан-йилга ортиб бор­моқда. Бунда, аҳолининг демографик ўсишини инобатга оладиган бўлсак, мазкур фикр-мулоҳазаларимиз нақа­дар долзарб эканлиги яққол намоён бўлади.
     Бу борада республикамиз саноатини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш, маҳаллий хомашё­ларнинг бой манбаларини ўзлаштириш, шунингдек, Қорақалпоғис­тон Республикасини ижтимоий-иқтисо­дий ривожлантириш бўйича Биринчи Президентимиз берган таклифларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йилдаги 79-сонли ва 2002 йилдаги 158- сонли қарорларига асосан 2006 йилда Қўнғирот туманининг Устюрт текислигида Марказий Осиёда ягона, йилига 100 минг тонна кальцинация­ланган сода ишлаб чиқаришга мўлжалланган Қўнғирот заводи Хитой Халқ Республикасининг «Ситик» компанияси ёрдамида бунёд этилиб, иш­га туширилди.
     Мазкур кальцинацияланган сода ишлаб чиқариш учун асосий хомашё техник ош тузи ва оҳактош ҳисобланади. Маҳсулотни тайёрлашда ишлатиладиган барча хомашё турлари сода заводидан 53 км узоқликда жойлашган «Борсакельмес» туз конидан, оҳактош эса 250 км узоқликда жойлашган Жамансай оҳактош конидан ташиб келтирилади.
     Мутахассисларга яхши маълум, кальцинацияланган сода ишлаб чи­қариш жараёни ўта мураккаб бўлиб, катта миқдордаги энергия қуввати талаб қиладиган автоматлаштирил­ган тизим яратилишини, ишчи-хизматчилардан юксак малака ва ўз иши­га масъулият билан ёндашишни талаб этади. Бугунги кунда Қўнғирот сода заводидаги барча ишлаб чиқа­риш жа­раёни компьютерлар орқали дунё­га машҳур «Хонивелл» ва «Сименс» фирмаларининг дастурлари билан бошқарилади.
     Қўнғирот сода заводининг ишлаб чиқариш жараёнларини рақамларда ифодалайдиган бўлсак, қуйидаги ман­зара намоён бўлади: яъни, ишлаб чи­қариш қуввати ҳамда талаб ва так­лифга қараб 2006 йилда 12810 тонна, 2007 йилда 46653 тонна, 2008 йилда 71031 тонна, 2009 йилда 76762 тонна, 2010 йилда 90351 тонна, 2011 йилда 97800 тонна, 2012 йилда 92007 тонна, 2013 йилда 96042 тонна, 2014 йилда 95890 тонна, 2015 йилда 88269 тонна ва 2016 йилда 124881 тонна маҳ­сулот ишлаб чиқарилди, ушбу ра­қам­ни 2017 йилда 177000 тоннага ет­казиш кўзда тутилмоқда.
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 ноябрдаги қарорига асосан, Қўнғирот сода заводида кальцинацияланган сода ишлаб чиқариш йиллик қувватини 100 минг тоннадан 200 минг тоннага етказиш лойиҳаси амалга оширилди. Бунинг учун лойиҳа доирасида Жамансай оҳактош карьери қувватини 240 минг тоннадан 400 минг тоннагача, Барсакелмес туз кони қувва­тини 330 минг тоннадан 470 минг тоннагача кенгайтиришга эришилди.
     Технологик объектларни қуриш ишлари Хитойнинг «Ситик» компанияси билан биргаликда амалга оширилди. Ушбу лойиҳанинг умумий қий­мати 109,4 млн долларга тенг бўлиб, 2016 йилнинг август ойида қури­лиш ишлари якунланиб, заводнинг йиллик қуввати 200 минг тоннага етказилди. Бу миқдор республикамиз саноат корхоналари эҳтиёжларини тўла қон­дириш билан бир қаторда, йилига 25000 тоннадан ортиқ маҳсу­лотни ҳам­дўстлик мамлакатларига экс­порт қилиш имкониятини ҳам ярат­ди. Жумладан, мамлакатимиз ички бозорларида сода заводи маҳсу­лот­ларининг асосий харидорлари «Кварц» АЖ, «Campalia» XK, «Асл ойна» АЖ, НГМК, «Ўзкимёсаноат» АЖ каби йирик корхоналар ва бошқа кўп­лаб кичик корхоналар ҳисобланади.
     Шу билан бирга, мазкур маҳсу­лотларга ички ва ташқи бозорлардаги талаб тобора ортиб бораётганини эътиборга олиб, Халқаро талаб­ларга тўлиқ жавоб берадиган маҳсу­лот тайёрлаш ишлари йўлга қўйилди. Бунинг натижасида ўтган йиллар да­вомида шартнома асосида Қозо­ғис­тон ва Қирғизистон давлатларига экспорт қилиш ҳажмлари ортишига муваффақ бўлинди.
     Қўнғирот сода заводида тикувчилик ва йодланган ош тузи ишлаб чиқариш цехлари ташкил этилиб, ҳу­дуднинг қўшимча иш ўринлари яратиш имкониятлари кенгайтирилди.
     Айни пайтда ишлаб чиқариш жараёнларини янада муваффақиятли таш­кил этиш учун заводни юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш ишларига алоҳида эътибор берилмоқда. Яъни, Қўнғирот сода заводи қошида Тошкент кимё тех­нологиялари институтининг махсус сирт­қи бўлими очилиб, замонавий компьютер техникалари, лаборатория қурилмалари ва бошқа энг зарур асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминланди. Талабаларга малака­ли, бугунги кун талаблари даражасида билим бериш учун Тошкент кимё тех­нологиялари институти, Тошкент дав­лат техника университети, Қорақал­поқ давлат университети ва бошқа ўқув юртларидан тажрибали профес­сор-ўқитув­чилар жалб қилинди.
     Президентимизнинг 2017–2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйи­ча мамлакатни модернизациялаш, иқ­тисодиётни ривожлантириш ва мил­лий иқтисодиёт рақобатбардош­лигини оширишда инвестициявий му­ҳитни яхшилаш, «Халқ билан му­лоқот ва инсон манфаатлари» йили давлат дастури ижросини таъминлаш борасида шубҳасиз Қўнғирот сода заводи ҳам ўзига хос тарзда ҳисса қўшмоқда.
 
 
Анвархон САЙДАХМЕДОВ,
«O‘zIA» мухбири


Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/magazine/investitsion-jozibadorligini-oshirayotgan-korxona.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.