- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ҳамкорлик битими бўйича музокараларнинг 9-раундини бошлади

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 30.09.2021 @ 15:08 In Новости | No Comments

     Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи вакиллари Брюсселда икки томонлама янги битим бўйича музокараларнинг тўққизинчи раундини бошлади.
     Бу ҳақида Ўзбекистон Республика Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар берди.
     Ҳафта давомида ўзбек ва европалик экспертлар ҳужжат лойиҳаси матнини фаол муҳокама қилишади.
     Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (EPCA) 1999 йилдан буён амал қилиб келаётган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим ўрнини босади. Аввалроқ, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқи ва республика 2020 йилда SRPS’ни имзолаши кутилаётгани ҳақида хабар берган эди, бироқ пандемия туфайли вақтни ўзгартиришди.
     «EPCA Европа Иттифоқи билан кўп томонлама муносабатларни ривожлантириш, европалик сармояларни жалб қилиш, шунингдек, интеллектуал мулк, капитал ҳаракати, техник, санитария ва фитосанитария ва бошқа соҳалардаги Европа тажрибасини жалб қилиш воситаларидан бири сифатида қаралади», —деб таъкидлади Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги расмийлари.
     Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича музокаралар 2019 йил февраль ойида бошланган, учта тур — 2020 йил июль ва сентябрь ойларида, шунингдек, шу йилнинг февраль ойида — онлайн режимида ўтказилган.
     Маълум бўлишича, шартнома 2021 йил охиригача тузилиши мумкин.
     Эслатиб ўтамиз, май ойида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Брюсселга ташрифи чоғида янги кенг қамровли икки томонлама шартнома имзоланишини маълум қилганди.
Манба: uz.sputniknews.ru [1]

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/21444.html

URLs in this post:

[1] Манба: uz.sputniknews.ru: http://uz.sputniknews.ru

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.