- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Yangi g‘oya va loyihalar

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 31.03.2016 @ 11:35 In Новости | No Comments

     Янги ғоя ва лойиҳалар  Наманган шаҳрида Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида IX Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ярмаркаси ташкил этилди. Тадбирда тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари, илмий-ишлаб чиқариш, тажриба-конструкторлик муассасалари вакиллари, шунингдек, талабалар қайта тикланувчи энергия манбалари, маҳаллий хомашёдан янги маҳсулотлар тайёрлаш, тежамкор технологияларни жорий этиш, мева-сабзавотларни сақлаш, қайта ишлаш,ҳосилдор экин навларини яратиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ўсимликларни зараркунандалардан ҳимоялаш каби қатор йўналишларда янги ишланма, таклиф қилинган ғоя ҳамда лойиҳалари билан қатнашди.      
     Анжуманнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар Президентимизнинг 2008 йил 15 июлдаги «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори илм-фан ҳамда ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаётганини таъкидладилар.  «Халқ сўзи ва Народное слова газеталари сайти»  


Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/5506.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.