- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Bebaho ne‘mat

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 28.04.2017 @ 11:28 In Новости | No Comments

     Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси  соҳа барқарор ривожланишида ер ресурсларини сақлаш ва улардан самарали фойдаланишнинг аҳамиятига бағишланган давра суҳбати ўтказди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси мутахассислари, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент ирригация ва мелиорация институти професссор-ўқитувчилари иштирок этди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналишида бу борадаги ишларга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, жумладан пахта ва бошоқли дон майдонларини қисқартириш, бўшаган ерларга картошка, сабзавот, озуқа ва ёғ олинадиган экинлар экиш, янги интенсив боғ ва узумзорлар барпо этиш ҳисобига экин майдонларини янада оптималлаштириш каби чора-тадбирлар белгиланган. Бугун тупроқ унумдорлигини сақлаш масаласи ўткир муаммо экан, унинг қонуний асосларини чуқур таҳлил этиш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш зарурати юзага келди. Давра суҳбатида соҳанинг барқарор ривожида ер ресурсларининг аҳамияти, муҳофазаси, неъматдан оқилона фойдаланиш ва ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди.


Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/bebaho-ne-mat.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.