- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Bitiruvchilar ish joyiga ega

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 17.04.2017 @ 14:09 In Новости | No Comments

     Тошкент темир йўл муҳандислари институтида битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Унда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти тизимидаги 41 ва бошқа 10 дан ортиқ корхона-ташкилот мингдан зиёд бўш иш ўрни билан қатнашди.
     Транспорт-коммуникация тизими мамлакат иқтисодиётининг қудратини белгиловчи асосий воситалардан биридир. Шу боис,  Тошкент темир йўл муҳандислари институтида 23 йўналишда 6000 талаба замонавий шароитларда таълим олаётир. Жорий йилда институтни бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича 1060 дан ортиқ ёш мутахассис тамомлайди. Институтнинг барча талабалари ихтисослаштирилган корхоналарда амалиёт ўтаб, мутахассислиги бўйича иш билан таъминланаётир. Ҳар йили институт битирувчилари учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, мутасадди корхоналар билан икки томонлама шартномалар имзоланади.
     Навбатдаги меҳнат ярмаркаси давомида 1060 дан зиёд битирувчи ва иш берувчилар ўртасида шартномалар имзоланди

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/bitiruvchilar-ish-joyiga-ega.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.