- Журнал "Экономический Вестник Узбекистана" - https://evu.uz/uz -

Erishilgan yutuqlar etirofi

     Миллий матбуот марказида «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси томонидан мустақиллик йилларида аҳолини сифатли озиқ-овқат билан таъминлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар, озиқ-овқат саноатини ривожлантириш ва уни такомиллаштириш борасида эришилган ютуқларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 
     Тадбирда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси раиси ўринбосари А.Қамбаров ва бошқалар истиқлол йилларида озиқ-овқат саноати ривожлангани, аҳоли жон бошига нисбатан асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари – ғалла, гўшт, сут, тухум ва мева-сабзавотларнинг миқдори ва қайта ишлаш ҳажмлари кескин ошгани, буни натижасида озиқ-овқат мустақиллиги ва хавфсизлигига эришилгани таъкидланди. 
 
Манба uza.uz