- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

ФАО Марказий Осиё мамлакатларининг ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолиш учун бирлашишини таъкидлайди

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 13.02.2024 @ 12:50 In Новости | No Comments

 
     Ўзбекистонда 12-17 февраль кунлари бўлиб ўтаётган “Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш” бўйича Конвенция иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши (CMSCOP14) ёввойи табиатни муҳофаза қилиш бўйича БМТнинг Марказий Осиёда бўлиб ўтаётган биринчи халқаро тадбиридир. Тадбирда иштирок этиш учун тарихий Самарқанд шаҳрига 130 мамлакатдан 1500 дан ортиқ иштирокчилар тўпланди.
     11 февраль куни “Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисида”ги Конвенция иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши доирасида “Табиат чегара билмайди: кўчиб юрувчи турлар ва Марказий Осиёда барқарор ривожланиш йўлида ҳамкорлик қилиш” мавзусида юқори даражадаги тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Бош директорининг махсус вакили Дэниэл Густафсон “Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича трансчегаравий ва халқаро ҳамкорликдаги бошқа минтақалар ва кўп томонлама ташкилотларнинг тажрибаси” сессиясида маъруза қилди.
     ФАО вакили ўз нутқида таъкидлаганидек, уни Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари ўртасида кўчиб юрувчи ҳайвон турларини сақлаш йўлидаги ҳамкорликнинг бойлиги ва хилма-хиллиги рағбатлантиради. “Марказий Осиё ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш ва тиклашга тўсқинлик қиладиган иқлим ўзгариши ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш каби муаммоларни енгиш учун биргаликда ишлашга ва олдинга силжишга имкон берадиган инновацияларнинг етакчисидир. Бу муаммоларни фақат биргаликда ҳал қилиш мумкин. Самарқандда бўлиб ўтаётган анжуман минтақавий ва жаҳон миқёсида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг ёрқин намунаси бўлди”, – деди Дэниэл Густафсон.
     Унинг сўзларига кўра, ФАОнинг кўчиб юрувчи ҳайвон турларини сақлаш бўйича ишларининг аксарияти денгиз балиқчилиги билан боғлиқ бўлиб, бу ерда сезиларли ютуқларга эришилган бўлсада, аммо хали кўп ишлар қилиниши лозим.
     “Биз учун яна бир муҳим соҳа – бу ёввойи табиат ва одамларнинг ўзаро таъсири. Биз Ҳиндистонда Глобал Экологик Жамғарма томонидан молиялаштирилаётган ёввойи йўлбарслар бўйича қизиқарли лойиҳани амалга оширмоқдамиз. Бундан ташқари, биз Африкада ёввойи филлар популяцияларини сақлаб қолиш учун узоқ вақт ишладик. Шуни унутмаслик керакки, атроф-муҳит саломатлиги ва инсон саломатлиги ўзаро узвий боғлиқдир”, – деди Дэниэл Густафсон.

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/fao-podcherkivaet-splochennost-stran-czentralnoj-azii-na-puti-k-sohraneniyu-migriruyushhih-vidov-zhivotnyh.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.