- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

ФАО қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш бўйича Миллий ҳаракат дастурини тақдим этди

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 21.02.2024 @ 11:48 In Новости | No Comments

     2024 йил 20 февраль куни Тошкентда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш бўйича Миллий ҳаракат дастури тақдимотини ўтказди. Ушбу дастур амалга оширилган бир йиллик техник ҳамкорлик лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган. Миллий дастурнинг ишга туширилишига бағишланган тадбирда миллий ва халқаро экспертлар йиғилиб, ҳужжатнинг мазмуни, унинг мақсад ва устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар.
     “Дастур мамлакатнинг қишлоқ-озиқ-овқат тизимини замонавий, рақобатбардош ва барқарор секторга айлантириш учун стратегик қўлланма бўлиб хизмат қилади”, деди ФАОнинг Европа ва Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонасининг рақамли қишлоқ хўжалиги гуруҳи раҳбари Даниэла ДиДжианантонио. Тадбир турли манфаатдор томонлар томонидан қўллаб-қувватланди ва бу Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини рақамли ўзгартиришга кўмаклашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларга ёрдам берди. Тадбир, шунингдек, эришилган ютуқлар ва истиқболда агро-озиқ-овқат соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш йўлидаги тўсиқларни муҳокама қилиш, шу билан биргаликда, ФАОнинг Digital Villages (Рақамли Қишлоқлар) ташаббуси доирасида эришилган сўнгги натижаларни таҳлил қилиш учун яхши имконият бўлди. Тадбир Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини рақамли трансформация қилишнинг умумий қарашларини қўллаб-қувватлаш ва турли манфаатдор томонлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга ёрдам берди.
     Миллий ҳаракат дастури қишлоқ хўжалигига инновацияларни янада кенгроқ жорий этиш ва қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таклифига биноан ФАОнинг “Қишлоқ хўжалигини рақамли трансформацияси учун асосларни тайёрлаш” номли техник ҳамкорлик лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган. Лойиҳа доирасида ФАО Ўзбекистонда рақамли қишлоқ хўжалиги ҳолатини баҳолади ва ҳамкорлар билан биргаликда Миллий стратегияни ишлаб чиқди.
     Буларнинг барчаси ФАОнинг Ўзбекистонда рақамли қишлоқлар, геофазовий лабораториялар, ақлли сенсорлар, озиқ-овқат нархлари мониторинги воситаси, ер деградациясининг нейтраллигига эришиш бўйича қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизими, рақамли ўрмон инвентаризацияси ва бошқалар каби рақамли технологияларни жорий этиш бўйича олиб бораётган ишларининг бир қисмидир. Ушбу саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад қишлоқ хўжалиги-озиқ-овқат тизимларини ўзгартиришни рағбатлантириш, мамлакатнинг иқлимга чидамли ривожланишига ҳисса қўшишдан иборат.
 

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/fao-prezentovala-naczionalnuyu-programmu-dejstvij-po-czifrovizaczii-selskogo-hozyajstva.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.