- Журнал "Экономический Вестник Узбекистана" - https://evu.uz/uz -

Hududiy sanoat yarmarkasi

     Сирдарё вилоятида ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтди.
     Тадбир давомида вилоятдаги йирик саноат корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида саноат маҳсулотлари хариди ва ҳамкорликка оид 11,5 миллион долларлик ҳамда 175,5 миллиард сўмлик шартномалар имзоланди.
     Шунингдек, вилоятда фаолият юритаётган йирик ва кичик ишлаб чиқариш корхоналари, хусусий тадбиркорлар билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 200 га яқин корхона 1000 дан зиёд турдаги маҳсулотлари билан иштирок этди.