- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Ilmiy-amaliy seminar

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 16.10.2017 @ 15:43 In Новости | No Comments

     Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Бутунжаҳон стандартлаштириш кунига бағишланган «Халқаро стандартлар – глобал даражада ишонч ҳосил қилиш асоси» номланган илмий-амалий семинар ташкил этилди.Унда «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси, «Сифат» маркази, «Ўзстандарт» агентлиги қошидаги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти мутахассислари, олимлар, иқтидорли талабалар иштирок этди.Анжуман талабалар ва тадқиқотчиларга халқаро стандартларнинг аҳамияти, ўзбек пахта толасининг рақобатбардошлигини оширишда стандартлаштиришнинг ўрни, тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотларининг сифат менежменти борасидаги маълумотларни етказиш ва уларни ишлаб чиқариш корхоналарида фойдаланиш самараларини кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади. Тадбирда, шунингдек метрология, стандартлаштириш, маҳсулот сифати менежменти, тўқимачилик маҳсулотлари материалшунослиги, экспертизаси ва сифат назорати, миллий стандартларни халқаро талаблар билан мослаштириш ҳамда замонавий сифат менежменти тизимларини кенг жорий этиш каби мавзуларга оид маърузалар тингланди.
 
Манба: «ЎзА»
 

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/ilmiy-amaliy-seminar.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.