- Журнал "Экономический Вестник Узбекистана" - https://evu.uz/uz -

“Ipoteka bank” тижорат банклари орасида биринчи бўлиб миллий валюта – сўмда еврооблигация чиқаришга эришди

     Банк ахборот хизматининг хабар беришича, “Ipoteka bank” жорий йилнинг 16 апрель куни 3 йиллик 785 миллиард сўм (75 миллион AҚШ доллари эквиваленти) миқдоридаги еврооблигацияларини халқаро Вена фонд биржасида йиллик 16% (16,5% эффектив) купон ставкаси асосида муваффақиятли жойлаштирди.
     Маълумот учун: 2020 йилнинг ноябрь ойида, “Ipoteka bank”нинг 300 миллион AҚШ доллари миқдоридаги еврооблигациялари халқаро Лондон фонд биржасида рўйхатдан ўтказилиб, мувафаққиятли жойлаштирилган эди.
 
 
Манба: ipotekabank.uz [1]