- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Iqtisodiy yuksalish

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 27.04.2017 @ 11:18 In Новости | No Comments

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотни юксалтириш баробарида аҳоли бандлигини таъминлаш ва унинг даромадлари манбаи, халқимиз фаровонлигининг муҳим омилига айланмоқда.Тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бозорларимиз тўкинлигини таъминлаш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини оширишда алоҳида аҳамият касб этмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 17 мартдаги қарори ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш, корхоналарнинг хорижий ҳамкорлар топишига кўмаклашиш ва экспорт фаолиятини янада ривожлантириш борасидаги ишларни янги босқичда давом эттиришга хизмат қилмоқда. Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган ҳамда фармацевтика, электротехника (кабель маҳсулотларидан ташқари), қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар мол-мулк, ер солиғи, инфратузилмани ривожлантириш солиғи, Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлардан озод этилган.


Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/iqtisodiy-yuksalish.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.