- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Jizzaxdagi yarmarka

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 28.10.2016 @ 13:08 In Новости | No Comments

     Жиззахда ўтказилаётган ҳудудий мева-сабзавот ярмаркасида вилоятнинг барча туманларидан 150 дан ортиқ фермер хўжалиги ва қайта ишлаш корхонаси ўз маҳсулотларини намойиш қилмоқда. 
     Ярмарканинг очилиш маросимида Биринчи Президентимизнинг шу йил 12 апрелдаги «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш ва уни экспорт қилишни кенгайтиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.
     Ярмаркада мева-сабзавот маҳсулотларини истеъмолчиларга арзон нархларда етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиш учун қулайликлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда ярмаркага улгуржи савдо, тайёрловчи, ижтимоий соҳа ташкилотлари вакиллари, харидорлар таклиф этилди. 
     Тадбир якунида «Энг намунали фермер хўжалиги», «Энг намунали қайта ишлаш корхонаси», «Энг намунали экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарувчи» каби номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланади. 
 
Манба uza.uz

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/jizzaxdagi-yarmarka.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.