- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Mahalliy va sifatli dorilar

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 17.02.2017 @ 11:33 In Новости | No Comments

     Сўнгги вақтда юртимиз дорихоналарида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сони тобора кўпаймоқда.  
     Бунга Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, бу борада барча вилоятларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, фармацевтика корхоналари қайта жиҳозланмоқда, уларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини назорат қилувчи замонавий тизимлар жорий этилаётир.
     «Ўзфармсаноат» ДАК маълумотларига кўра, бугунги кунда юртимизда 130 дан зиёд фармацевтика корхонаси фаолият кўрсатиб, уларда 2,1 мингдан ортиқ номдаги дори, тиббиёт буюмлари ва махсус техника воситалари ишлаб чиқарилмоқда.
     Диёримизнинг шифобахш ўсимликларга бойлигидан келиб чиқиб, маҳаллий ўсимликлардан дори воситаларини ишлаб чиқариш юртимиз фармацевтика саноатини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишига айланди. 120 дан зиёд корхона бундай ўсимликларни етиштириш, йиғиш ва қайта ишлаш билан шуғулланади.
 
Манба: «ЎзА»

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/mahalliy-va-sifatli-dorilar.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.