- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Matbuot markazidagi anjuman

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 16.02.2017 @ 11:59 In Новости | No Comments

     Миллий матбуот марказида мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашда «Ўзстандарт» агентлигининг ўрни ва аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 
     Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида озиқ-овқат саноатини ривожлантириш, халқимиз дастурхонини юртимизда етиштирилган сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, оилаларда соғлом овқатланиш тамойилларини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
      Матбуот анжуманида жорий йилда яна тўртта синов лабораториясини халқаро даражадаги аккредитациядан ўтказиш режалаштирилгани қайд этилди. Шунингдек, мамлакатимизда озиқ-овқат ишлаб чиқаришни ривожлантириш, хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли орасида овқатланиш маданиятини тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди. 
     Анжуман давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
 
Манба uza.uz

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/matbuot-markazidagi-anjuman.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.