- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Мavsumga tayyorgarlik qizg‘in

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 18.08.2016 @ 11:57 In Новости | No Comments

     Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида юқори вольтли электр узатиш линиялари ва тақсимлаш пунктларини таъмирлаш ва модернизация қилиш ишлари давом эттирилмоқда.  
     Ҳозирда Тошкентдаги 595 мингдан зиёд жисмоний ва 18 мингдан зиёд юридик истеъмолчи шаҳар электр таъминоти тармоғига уланган. Тармоқлар модернизация қилиниб, фойдаланилган электр энергияси тўлов интизомига доир ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилда 341 та кичик трансформатор нимстанцияси капитал таъмирланди, ишга яроқсиз бўлган станциялар янгиланди, 41,6 километрлик электр тармоқлари реконструкция қилиниб, 94 та тармоқ трансформатори таъмирланди. Баланс «ноль» бўлган ҳолатда марказий электр таъминотига улаш ва ўчириш тўлиқ автоматлаштирилган.Аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш минглаб кишиларнинг машаққатли меҳнати самараси бўлиб, ундан оқилона фойдаланиш мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтиради.

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/mavsumga-tayyorgarlik-qizg-in.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.