- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Muhim ahamiyatga ega tadbir

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 21.09.2016 @ 15:04 In Новости | No Comments

     Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан тинчлик-осойишталикни таъминлаш масалаларига бағишланган тадбир ўтказилди. Унда маданият ва санъат намояндалари, шоир ва ёзувчилар, олимлар, талабалар иштирок этди. 
     Университет проректори М.Комилов ва бошқалар энг бебаҳо неъмат – тинчлик-осойишталик туфайли мамлакатимизда барча соҳада улкан ютуқларга эришилиб, халқимиз турмуш фаровонлиги юксалиб бораётганини таъкидлади. 
     Тадбирдан кўзланган мақсад турли ахборот хуружларига қарши курашиш барчамизнинг энг биринчи ўриндаги вазифамиз эканлиги таъкидланди. Ахборот хавфсизлиги – барқарорликнинг шарти, тинчликнинг гарови эканлигини ёшларга тушунтириш муҳим аҳамиятга эга. 
     Бирдамлик, ҳамжиҳатлик тушунчаларини ёшларимиз онгига янада чуқурроқ сингдириб бориш, уларнинг дунёқарашини, ҳаётга, ён-атрофдаги воқеа-ҳодисаларга холис муносабатини шакллантиришга хизмат қиладиган лойиҳаларни кўпайтириш лозимлиги қайд этилди.  
 
Манба uza.uz

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/muhim-ahamiyatga-ega-tadbir.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.