- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Namangandagi axborot-resurs markazi

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 18.08.2016 @ 12:01 In Новости | No Comments

     Экоҳаракатнинг Наманган вилояти ҳудудий бўлими қошида ахборот-ресурс маркази очилди. 
     Экоҳаракат фаоллари, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида инсон саломатлигининг асосий омили бўлган экологик мувозанатни сақлаш, табиатни муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
     Йиғилишда экологик назорат соҳасида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги, соҳага доир қонунлар ижроси, мазкур йўналишда давлат дастурларининг ҳаётга татбиқ этилиши юзасидан фикр алмашилди. 
 
Манба uza.uz 

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/namangandagi-axborot-resurs-markazi.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.