- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Namangandagi yana bir yangi markaz

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 31.08.2016 @ 11:38 In Новости | No Comments

     Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва БМТ Тараққиёт дастурининг қўшма лойиҳасига мувофиқ Наманган шаҳридаги «Истиқлол дизайн маркази» масъулияти чекланган жамияти қошида либослар дизайни конструкторлик маркази очилди. 
     Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Шайхов, БМТнинг мамлакатимиздаги доимий мувофиқлаштирувчиси, БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили Стефан Приснер ва бошқалар Президент Ислом Каримов раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор енгил саноат, хусусан, тўқимачилик ва тикувчилик саноатининг жадал тараққий этишига хизмат қилаётганини таъкидлашди. Бу жараёнда кадрлар салоҳиятини юксалтириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва маҳсулот сифатини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
     Марказда йилига 50 га яқин касб-ҳунар коллежи ўқувчисини ўқув-ишлаб чиқариш амалиётига жалб этиш режалаштирилмоқда. Бу вилоятдаги тикувчилик корхоналарини замонавий мутахассислар билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Лойиҳага кўра, ўқув амалиёти даврида ўзини намоён этган ўн нафар ўқувчи «Истиқлол дизайн маркази» корхонасида иш билан таъминланади. 

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/namangandagi-yana-bir-yangi-markaz.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.