- Журнал "Экономический Вестник Узбекистана" - https://evu.uz/uz -

Ўзбекистон ёшлари учун беш кунлик онлайн оромгоҳ ташкил этилмоқда

24-28 август кунлари Ўзбекистон ёшлари учун «Рақамли авлод–2020» онлайн оромгоҳи ташкил этилади.

5 кун давом этувчи мотивацион тадбирларда иштирокчилар учун ахборот-коммуникация технологияларининг энг долзарб йўналишлари бўйича онлайн дарслар ҳамда маҳаллий ва хорижий экспертлар билан учрашувлар бўлиб ўтади.

Лойиҳа «Digital Generation Uzbekistan» нодавлат-нотижорат ташкилоти ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТ мактаби томонидан АКТни ривожлантириш вазирлиги кўмагида ташкил этилади.

Дарслар қуйидаги йўналишларда бўлиб ўтади: веб-дастурлаш, мобил-дастурлаш, десктоп-илова яратиш, медиа ва рақамли маркетинг, дизайн, робототехника ва фриланс.

Қизиқувчилар 23 август соат 21:00га қадар camp.digitalgeneration.uz [1] манзили орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.

Манба: Kun.uz [2]