- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Nukusdagi festival

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 25.08.2016 @ 12:02 In Новости | No Comments

     Нукусда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги байрамига бағишлаб ёшлар фестивали ўтказилди. 
     «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» шиори остида ташкил этилган фестивалга 1 минг 600 дан зиёд йигит-қиз жалб этилди. Улар сафида турли кўрик-танловлар, фан олимпиадалари ва нуфузли спорт мусобақалари ғолиблари бор.   
     Фестиваль доирасида иншолар танлови, «Ҳоким ва ёшлар» лойиҳаси бўйича «Ёшлар сиёсати – ёшлар нигоҳида», «Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашда ёшларнинг ҳиссаси» мавзуларида учрашувлар ўтказилди. «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» шиори остида Савицкий номидаги қорақалпоқ давлат санъат музейига саёҳат ташкил қилинди. 
     Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат мусиқали театрида таниқли эстрада хонандалари ва ёш ижрочилар иштирокида Ватан, мустақиллик ва ёшликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлардан иборат концерт намойиш этилди. 
 
Манба uza.uz

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/nukusdagi-festival.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.