- Журнал "Экономический Вестник Узбекистана" - https://evu.uz/uz -

2021 йилда Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари импортига $2 миллиарддан кўпроқ сарфлади

     Импортнинг асосий қисмини буғдой, ёғлар ва гўшт маҳсулотлари ташкил этган.
     2021 йилда озиқ-овқат маҳсулотлар импорти 2,2 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоиз ёки 441 млн долларга ошди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Гулшан Ботирова маълум қилди.
     Қайд этилишича, маҳсулотлар асосан Қозоғистон ($881 млн), Россия ($747 млн), Белоруссия ($105 млн), Украина ($59 млн), Туркия ($45 млн)дан импорт қилинган.
     Импорт қилинган маҳсулотларнинг асосий қисмини:
     Ёрмалар (гречка, сули ёрмаси, манна ёрмаси) – $14 млн (+27 %) ташкил этган.
     Бундан ташқари, Давлат инвестиция дастури доирасида 2021 йилда озиқ-овқат соҳасида умумий қиймати $281,2 млн бўлган 51 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, натижада, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати 479 минг тоннадан оширилди.
Манба: uznews.uz [1]