- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга 600 комплект шахсий ҳимоя воситаси ҳадя қилди

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 22.02.2020 @ 00:03 In Новости | No Comments

20 февраль куни Тошкентдаги АҚШ элчихонаси ходимлари коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича Ўзбекистон амалга ошираётган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадидад Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Вабо, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар профилактикаси марказига 600 комплект шахсий ҳимоя воситаси етказиб берди. Январь ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус диагностикаси учун шахсий ҳимоя воситаси ва тест-комплект сўраб халқаро донорларга мурожаат қилганди. Бу илтимосга жавобан, АҚШнинг таҳдидларни камайтириш агентлиги (DTRA) 600 комплект шахсий ҳимоя воситаси учун маблағ ажратди. Ушбу тўплам таркибига коржома, юз ниқоблари, пластик ниқоблар, N95 респираторлари ва қўлқоплар киради. Марказ директори, доктор Сайдалиев Ўзбекистон сўровига жавобан тезкор амалий жавоб қайтарган АҚШ ҳукуматига самимий миннатдорлик изҳор этди. Марказ директори ўринбосари доктор Мадаминовнинг таъкидлашича, бу шахсий ҳимоя воситалари миллий заҳира сифатида сақланади ва мамлакатда коронавирус аниқланган тақдирда ишлатилади.
Манба: АҚШ элчихонаси матбуот хизмати.


Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-a-sh-ukumati-zbekistonga-600-komplekt-shahsij-imoya-vositasi-adya-ildi.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.