- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Barcha zarur shart-sharoitlar yaratilgan

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 07.08.2015 @ 17:53 In Новости | No Comments

     Ургут туманида тубдан реконструкция қилинган «Чор чинор» болалар соғломлаштириш оромгоҳи фойдаланишга топширилди, – деб ёзилмоқда zarnews.uz сайтида.
     Ушбу мақолада айтилишича, оромгоҳнинг очилиш маросимида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси Т.Норбоева, вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова, Ургут тумани ҳокими Ҳ.Оқбўтаев мазкур муассасанинг бунёд этилиши, бу ерда амалга оширилган қурилиш-ободонлаштириш ишлари ҳақида сўз юритдилар. 
     Ургутнинг пурвиқор тоғлари бағридаги бу маскан Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан қайтадан қурилган юртимиздаги бешинчи болалар соғломлаштириш оромгоҳи ҳисобланади. Бу ерда федерация қошидаги «Касаба таъмир қурилиш» шўъба корхонаси қурувчилари бир йил давомида кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ишларини амалга оширдилар. Натижада жами 300 ўринли шинам ётоқхоналар, ошхона, тиббиёт хонаси, спорт майдончаси, иккита чўмилиш ҳавзаси, маънавият ва маърифат хонаси, мўъжаз саҳнага эга томошагоҳ қурилиб, дам олувчилар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди.
     Самарқанд вилоятининг турли ҳудудларидан келган уч юз нафарга яқин болажонлар янги оромгоҳнинг илк дам олувчилари бўлдилар. 
Умуман, жорий мавсум бошидан буён вилоятимиздаги 25 та доимий оромгоҳда 11 минг 200 нафардан ортиқ бола соғломлаштирилди, – дейди мазкур сайт муаллифи.

 

 


Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-barcha-zarur-shart-sharoitlar-yaratilgan.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.