Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда яна 33 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда касалликдан соғайганлар сони 3943 нафарга етгани тўғрисида хабар берди.
Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 33 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.
Тузалганларнинг 21 нафари эркак, 12 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 69 ёшда бўлса, ёши кичиги 3 ёшли қизалоқ.
Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар 1930 нафарга етди.
Бундан аввалроқ Тошкентда 22, Бухорода 10 ва Наманганда 4 нафар, жами 36 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайгани хабар қилинганди. [1]
Шундай қилиб, бугун жами 69 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 3943 нафарни ташкил этмоқда.
Айни вақтда шифохоналарда жами 1089 бемор даволанмоқда, шундан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Манба: Kun.uz [2]