- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Delegatlar saylandi

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 04.02.2015 @ 16:16 In Новости | No Comments

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши пленумида партиянинг шу йил 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муносиб иштирок этишига доир масалалар муҳокама қилинди.

     Пленумда мамлакатимизда сиёсий партиялар учун яратиб берилаётган тенг ҳуқуқ ва имкониятлардан тўла фойдаланган ҳолда, партия электорати манфаатлари ҳамда дастурий мақсад ва ғояларидан келиб чиқиб сайловда муносиб қатнашишни таъминлаш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилди.

     Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида эришилаётган улкан ютуқ ва марраларда ЎзХДПнинг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги таъкидланди. Бугунги кунда партия ташкилоти ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда фаол қатнашиб, ўз электорати фаоллигини таъминламоқда.

     – Партиямизнинг сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни бекаму кўст бажаришда электоратимиз, партиянинг ёшлар қаноти фаол қатнашмоқда, – дейди ЎзХДП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси Қ.Қурбонбоев. – Пленумда партия тузилмаларини сайлов жараёнига жалб қилиш, уларда фаоллик ва ташаббускорликни янада кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

     Анжуманда муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, бошланғич партия ташкилотлари ва фаоллари олдида турган вазифалар белгилаб олинди.

     Пленумда партиянинг навбатдаги қурултойига делегатлар сайланди.

 

А.ОРТИҚБОЕВ,

ЎзА мухбири


Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-delegatlar-saylandi.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.