- Журнал "Экономический Вестник Узбекистана" - https://evu.uz/uz -

Долларнинг расмий курси пасайди

     Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 16,62 сўмга пасайиб, 10 844,02 сўмни ташкил этди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.
     Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 15 февралдан кучга киради.
     Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 16,24 сўмга кўтарилиб, 10 851,24 сўмни ташкил қилганди.