- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Глобал иқтисодиёт бу йил 5.2 фоизга қисқаради

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 25.02.2021 @ 10:53 In Новости | No Comments


     Жаҳон банки ўзининг глобал иқтисодий ўсиш истиқболлари тўғрисидаги ҳисоботини эълон қилиб, пандемия давридаги иқтисодий пасайиш ҳақида яна бир бор маълумот берди. Унга кўра, глобал иқтисодиёт бу йил 5.2 фоизга қисқаради ва бу Иккинчи Жаҳон Урушидан кейинги энг чуқур таназзулдир.
     Касаллик ва ўлим ҳолатлари юқори бўлган ҳамда иқтисодиёти кўпроқ туризмга асосланган мамлакатларнинг пандемия даврида глобал савдо ва товар экспорти энг кўп зарар кўриши кутилаётган бўлсада, бу глобал инқироз бўлиб, 1870 йилдан бери ҳар қандай бошқа иқтисодий таназзулга қараганда кўпроқ мамлакатларга таъсир кўрсатади.
     Жадвалдан кўриниб турибдики, коронавируснинг иқтисодий таъсири бутун дунё бўйлаб оғир бўлиши кутилмоқда. 2020 йил январь ойидаги прогноз билан таққослаганда глобал ўсиши 7,7 фоиз пунктга пасайди, Евроҳудуд ва Бразилиянинг иқтисодиётига энг катта зарар етган.
 
 
 
Манба: @burchakostida

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-global-i-tisodiyot-bu-jil-5-2-foizga-is-aradi.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.