- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Interaktiv xizmatlar joriy etildi

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 05.08.2015 @ 10:29 In Новости | No Comments

     Жиззах вилоятида 2015-2019 йилларда қиймати 188,4 млн доллар бўлган 19 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган. Шундан қиймати 143,3 млн доллар бўлган 14 та янги ва қиймати 45,1 млн доллар бўлган 5 та модернизация ва кенгайтириш лойиҳалари амалга оширилади, – дея хабар тарқатмоқда telegraf.uz сайти. Мақолада ёзилишича, вилоятда корхоналар томонидан сарфланган табиий газни автоматлаштирилган тарзда назорат қилиш ҳамда газ сарфига кетаётган харажатларни қисқартириш бўйича 84,3 млн долларлик тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган. 
 
     Тасдиқланган манзилли рўйхатга асосан 2015 йилда қиймати 5,4 млн долларлик 2 та лойиҳа, 2016 йилда қиймати 54,9 млн долларлик 7 та лойиҳа, 2017 йилда қиймати 51,3 млн долларлик 6 та, 2018 йилда қиймати 51,8 млн долларлик 1 та, 2019 йилда қиймати 25,1 млн долларлик 3 та лойиҳалар бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Жорий йил учун белгиланган “Жиззах пластмасса” АЖ томонидан амалга ошириладиган 3 та лойиҳа (полиэтилен труба, полиэтилен плёнка, полиэтилен трубалар ишлаб чиқариш) ижроси таъминланади. Натижада 12 турдаги янги маҳсулот турлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.
     Шунингдек тадбиркорларга масофадан туриб мулоқат қилиш имконини берувчи 15 дан ортиқ интерактив хизматлар жорий этилди. Жумладан, масофадан туриб солиқ ва статистик ҳисоботларни топшириш, банкларда “Банк-клиент” тизими орқали тўловларни амалга ошириш, божхонада юкларни расмийлаштириш, кўчмас мулк обектларини кадастр рўйхатига қўйиш, хўжалик судларига даъволар киритиш ва бошқа қулай тизимлар йўлга қўйилди.


Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-interaktiv-xizmatlar-joriy-etildi.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.