- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Ishbilarmonlar biznes–forumi

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 17.03.2016 @ 09:59 In Новости | No Comments

     Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида ташкил этилган Ўзбекистон-Россия бизнес-форуми ва кооперацион биржасида икки мамлакат ишбилармон доиралари  ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. 
     Ушбу бизнес-форумда бир қатор манфаатдор вазирлик ва идораларнинг вакиллари, юртимиз тадбиркорлари ҳамда мамлакатимизга ташриф буюрган Россия Федерацияси ишбилармонлар гуруҳи томонидан ўзаро манфаатли таклифлар илгари сурилди.
     Россия делегацияси аъзолари мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган  саъй-ҳаракатларни юқори баҳолашди. Бизнес-форум доирасида томонлар ўртасида истиқболларни белгилаш, келгуси ҳамкорликнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар билдирилди.
 
Манба chamber.uz

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-ishbilarmonlar-biznes-forumi.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.