- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Iste’dodli yoshlar ko‘rigi

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 11.03.2015 @ 12:12 In Новости | No Comments

    Нукусда “Куйла, ёшлигим!” республика кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
 
   Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамкорлигида ташкил этилган танловда туман ва шаҳарлардан 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган 80 дан зиёд истеъдод эгалари ўзаро баҳслашди.
 
   – Мамлакатимизда навқирон авлоднинг камолоти учун кенг шароит ва имкониятлар яратилмоқда, – дейди Ёшлар маданият ва санъат маркази раҳбари Р.Убайдуллаев. – Ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, эстрада йўналишидаги иқтидорини юзага чиқаришга кўмаклашиш, уларнинг ижрочилик маҳоратини ошириш мақсадида ўтказилаётган “Куйла, ёшлигим!” танлови иштирокчилари орасида келгусида миллий санъатимизни халқаро миқёсда кенг тараннум этишга муносиб ҳисса қўшадиган ёшлар кўплиги барчамизни хурсанд қилади.
 
   Ҳайъат аъзолари томонидан ҳар бир иштирокчининг ижро маҳорати ва репертуари баҳолаб борилди. Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
 
А.ОРТИҚБОЕВ,
ЎзА мухбири

Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-iste-dodli-yoshlar-ko-rigi.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.