- O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi - https://evu.uz/uz -

Коронавирус: Ўзбекистонда «Зиёрат туризми ҳафталиги» тадбирлари кечиктирилди

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 11.03.2020 @ 23:44 In Новости | No Comments

“Зиёрат туризми ҳафталиги” дунёда коронавирус тарқалаётгани сабабли кечиктирилди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан жорий йилнинг 12-16 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган “Зиёрат туризми ҳафталиги” дунё бўйлаб коронавирус (COVID-19) тарқалиб бориши сабабли кечиктирилди.  [1]

Соғлиқни сақлаш вазирлигида таъкидланишича, бугунги кун ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус билан касалланганлар аниқланмаган. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий сайтида коронавирус билан боғлиқ эпидемик хавф жаҳон миқёсида жиддий тус олаётгани билдирилди. Инфекциянинг минтақалараро тарқалиб бораётгани муносабати билан дунёнинг кўплаб мамлакатлари томонидан карантин ва фуқароларнинг ҳаракатланиши бўйича чекловлар жорий этилди. Шунингдек, инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида дунё бўйлаб йирик тадбирлар кечроқ муддатга қолдирилмоқда. 

“Зиёрат туризми ҳафталиги” ўтказиладиган сана аниқ бўлган тақдирда, бу ҳақидаги маълумот Туризм қўмитаси сайтида тақдим этилиши айтилган.  
Манба: Kun.uz [2]


Article printed from O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi: https://evu.uz/uz

URL to article: https://evu.uz/uz/novosti/o-zbek-koronavirus-zbekistonda-ziyorat-turizmi-aftaligi-tadbirlari-kechiktirildi.html

URLs in this post:

[1] кечиктирилди. : https://uzbektourism.uz/cyrl/newnews/view?id=1060

[2] Kun.uz: https://kun.uz/news/2020/03/11/koronavirus-ozbekistonda-ziyorat-turizmi-haftaligi-tadbirlari-kechiktirildi

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.